Сўнгги янгиликлар
15 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғиши кутилмоқда
Ўзбекистонда 860дан ортиқ аёл иштирокида зўравонликка қарши тадқиқот натижалари эълон қилинди
Тадбиркорларга субсидиялар ажратилишини мониторинг қилишнинг янги тартиби жорий этилди
Саида Мирзиёева Римда «Инсоний биродарлик–2026» мукофоти совриндорларини аниқлашда иштирок этди
Паралимпия спорт турлари янада ривожлантирилади
Ахборот технологиялари соҳасида давлат назорати тизими такомиллаштирилади
“Келажак” марказларида ўқиш учун ота-оналар бадали миқдорлари белгиланди
Шарқий Онадўлининг яширин хазиналари: қишки саёҳатлар учун бетакрор манзиллар
Эронда аёллар ҳижоб ўрамаса 10 йилгача қамалиши мумкин
Эрон парламент комиссияси ҳижоб тўғрисидаги қонунни бузганлик учун жазони кучайтиришни маъқуллади.
Эрон парламент комиссияси ҳижоб тўғрисидаги қонунни бузганлик учун жазони кучайтиришни маъқуллади. Бу ҳақда 21 август, душанба куни DPA агентлиги хабар берган.
Унга кўра, қонун лойиҳаси 70 та моддадан иборат бўлиб, улар орасида ҳижоб кийишдан бош тортган аёлларга нисбатан анча каттароқ жарималар ва узоқ қамоқ жазолари, қонунни бузган машҳур шахслар ва компаниялар учун янги қаттиқ жазолар ҳамда кийиниш қоидаларини аниқлаш учун сунъий интеллектдан фойдаланиш киради.
Эрон қонунчилигининг амалдаги таҳририда кийиниш қоидаларини бузганлик учун 10 кундан икки ойгача қамоқ ёки 50 000 дан 500 000 Эрон реалига (1 дан 10 еврогача) жарима солинади. Янги қонунлар тўплами беш йилдан ўн йилгача қамоқ жазосини, шунингдек, 360 миллион Эрон реали (7800 евро)гача жаримани назарда тутади.