Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
Ўқитувчиларни таъмирлаш ишларига жалб қилган директор жаримага тортилди
Мазкур ҳолат Қашқадарё вилоятининг Косон туманида содир этилган.
Қашқадарё вилояти Косон туманида ўқитувчиларни мактаб ремонтига жалб қилган директор 33 миллион сўм жаримага тортилди. Бу ҳақда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, ҳолат Давлат меҳнат назорати инспекцияси томонидан ўрганилган. Косон тумани 20-умумий ўрта таълим мактаби директори томонидан ўқитувчи ва ишчи ходимлар таъмирлаш ишларига жалб қилингани аниқланган.
Шу сабабли, ташкилот раҳбарига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 51-моддаси 2-қисмига асосан БҲМнинг 100 (юз) баробари, яъни 33 000 000 сўм миқдорида маъмурий жарима қўлланилди.