Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилар учун харажатларнинг бир қисми қоплаб берилади
Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ҳамда субсидия бериш механизмларини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган.
Вазирлар Маҳкамасининг 11.08.2023 йилдаги 364-сон қарори билан Ўзбекистон Ҳукуматининг айрим қарорларига қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ҳамда субсидия бериш механизмларини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Президентнинг “Пахта хом ашёси етиштирувчилар фаолиятини янада қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” 2023 йил 26 январдаги ПҚ-23-сон қарорига мувофиқ ҳужжатларга Давлат бюджетидан қуйидагиларнинг қоплаб берилишини назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилмоқда:
хориждан олиб келинган ва республикамизда ишлаб чиқарилган лазерли қурилмага эга автоматлаштирилган ер текислагич агрегатларини сотиб олган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларига ер текислагич агрегатлари қийматининг 30 фоизи;
пахта хом ашёси етиштириладиган майдонларни насос орқали суғоришда сарфланадиган электр энергияси харажатларининг 50 фоизигача қисми.
Тегишли ўзгартиришлар ва қўшимчалар Вазирлар Маҳкамасининг 03.05.2018 йилдаги 320-сон қарори билан тасдиқланган Фермер хўжаликларининг насос агрегатлари ва суғориш қудуқлари истеъмол қиладиган электр энергияси қийматини қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан субсидиялар ажратиш тартиби тўғрисида низомга киритилади. Бунда истеъмолчиларга субсидия ажратиш учун ахборот ва материалларни йиғиш, уларни кўриб чиқиш ва ваколатли органлар ва ташкилотлар билан келишиш “Агросубсидия” ягона ахборот тизими орқали амалга оширилади.
Қишлоқ хўжалигини механизациялашни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низом (26.11.2019 йилдаги 952-сон ВМҚ билан тасдиқланган) янги таҳрирда тасдиқланди.
Субсидиялар янги ва харид қилинган кундан бошлаб бир йил муддат давомида (ҳисобварақ-фактура тақдим этилган санадан бошлаб) тақдим этилган аризага мувофиқ қишлоқ хўжалиги техникаси ва агрегати учун ажратилади.