Qidirish

10:59 / 2023-08-15 607 0 Жамият

“Стихия” Мўйноқдаги “Кемалар қабристони”дан узоқлашди

Жорий йилнинг 31 августдан 2 сентябрга қадар  Бухоро ва Навоий вилоятларини боғлаб турувчи Қизилтепа туманида жойлашган Тўдакўл туризм марказида «Стихия» электрон мусиқа фестивали ўтказилади.

world-news

Фестивалнинг асосий мақсади жаҳон жамоатчилиги эътиборини экология муаммосига, хусусан, Орол денгизининг ҳолатига, шунингдек, Ўзбекистонда ривожланаётган чўл туризми йўналишида сайёҳлар оқимини оширишдан иборатдир.

Ушбу фестиваль Ўзбекистонда ташқи ва ички туризмни ривожлантириш, истеъдодларни бир жойда тўплаш, туризмнинг иқтисодиётда тутган ўрни ва аҳамиятини ошириш, шунингдек, вилоят ёшларининг ижодий камолотини юксалтиришга хизмат қилади.

«Фестиваллар истеъдодли кишиларга ўз ижодини намоён этиши мумкин бўлган майдончалар тақдим этиш орқали рағбатлантиришини таъкидлади. Шу билан бирга, мамлакат ва минтақа учун иқтисодий самара сезиларли. Жорий йилда Ўзбекистон туризм соҳасидан икки миллиард доллардан ортиқ даромад олиши кутилмоқда.

Мамлакатга етти миллиондан ортиқ хорижий сайёҳлар келиши кутилмоқда. 2023 йилда 200 га яқин йирик тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, улардан бири «Стихия» ҳисобланади. Анъанавий тарзда ҳар йили ўтказиб келинаётган фестиваль туфайли мамлакатимизнинг янги туризм йўналишларида катта имкониятларга эга эканлигини кўрсатмоқдамиз» – деди Туризм қўмитаси бошқарма бошлиғи Ш.Исакулов.

Масъулларнинг қайд этишича, бу йилги «Стихия» ёрқин ва унутилмас тадбир бўлишни, чет эллик меҳмонлар учун ғайриоддий янги туризм ҳудудини кашф этиши ва Ўзбекистон мусиқа ихлосмандларига янги мусиқий комбинациялар дунёсида завқланиш имкониятини тақдим этади.

Маълумот учун,  фестиваль 2017 йилдан буён Мўйноқдаги «Кемалар қабристони»да ўтказилиб келинарди. Жорий йилда эса илк бор тадбир ўтказиладиган жой ўзгартирилмоқда. Фестивалда ҳар йили дунёнинг турли бурчакларидан дижейлар, рассомлар, олимлар, продюсерлар шунингдек, ўзбек мусиқачилари иштирок этади. Тўдакўл туризм марказида «Стихия» электрон мусиқа фестивалини ўтказиш учун 15 гектар чўл текислигида саҳналар тайёрланмоқда.

Изоҳлар 0

Фикр билдириш