Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
Пахта нархи қимматлашяпти, кластерлар жар ёқасида...
Пахта-тўқимачилик кластерлари банкрот бўлиш арафасида, бу ҳақида “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасида кластер вакиллари ва уюшма раҳбарияти билан бўлган учрашувда иштирокчилар томонидан таъкидланган.
50 дан ортиқ пахта-тўқимачилик кластерлари раҳбарлари бир неча ойлардан бери турли ташкилотлар билан мулоқот қилиш истагида. Пахта хосили учун нархлар баланд ва бу кластерларни синишига олиб келади.
“Нега Президент ташаббуси билан ташкил этилган тизим турли зарбалар остида қолмоқда? Кластер раҳбарлари янги лойиҳалар ва инвестиция киритиш билан банд бўлиш ўрнига мутассадди ташкилотлар раҳбарларини вақтини пойлаш ва мавжуд муаммоларга ечим топиш билан сарсон” - дейди кластер раҳбарлари.
Маълумот ўрнида, 2022 йилги кўрсаткичларга назар ташланса кластерлар томонидан жами 1 032 232 гектар ерда 3 509 911 тонна пахта толаси етиштирилган. Улар томонидан қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва янги корхоналарни барпо этиш учун жами 53 252 784 млн.сўм инвестициялар киритилган, шундан 30 368 062 млн.сўми кредит маблағлари ва 22 884 722 млн.сўми кластерлар ўз маблағлари ҳисобидан.
2022 йилда 2 845 850 млн.сўм солиқ тўловлари амалга оширилган, 1 212 333 минг долларлик маҳсулот экспортига эришилган, 231 мингта янги иш ўринлари яратилган. Бу фақатгина 2 йиллик натижа. Демак, Президент ислоҳ қилаетган тизим ўз самарасини кўрсатмоқда. Пахта нархи юзасидан мавжуд муаммо кластерларни тугатиши аниқ.