Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
Қўшни давлатлардан олиб келинган қарийб 11 кг. “опий” моддаси мусодара қилинди –ДХХ
Давлат хавфсизлик хизматиниинг Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари ва Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари томонидан тезкор-қидирув тадбирлари олиб борилган.
Гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши курашиш доирасида, Давлат хавфсизлик хизматиниинг Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари ва Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, қўшни давлат ҳудудидан контрабанда йўли билан олиб ўтилган катта миқдордаги наркотик модда топилган.
Хусусан, Музработ туманининг чегара ҳудудидан ўтувчи Амударё қирғоғидаги қамишлар орасига номаълум шахслар томонидан яшириб кетилган.
1 дона полиэтилен қоп топилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилганида, унинг ичида 10 дона ўрамда гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланган.
Экспертиза хулосасига кўра, ушбу ўрамларда соф вазни 10 кг. 38 гр. бўлган “опий” моддаси борлиги маълум бўлган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан ДХХ Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси Тергов бўлими томонидан Жиноят Кодексининг 246-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ушбу наркотик модда эгаларининг шахсига аниқлик киритиш бўйича зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Давлат хавфсизлик хизматиниинг Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда эса “Сурхондарё – Тошкент” йўналишида ҳаракатланаётган “Нексия” русумли автомашина Кўкдала туманида жойлашган “Умакай” ЙПХ масканида тўхтатилган.
Денов туманида яшовчи, 1993 й.т. фуқаро бошқарувида бўлган ушбу автотранспорт воситаси кўздан кечирилганида, унинг салон қисмига яшириб қўйилган 935 гр. “опий” ва 200 гр. “гашиш” моддалари борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинган.
Ҳозирда мазкур шахсга нисбатан ДХХ Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси Тергов бўлими томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.