Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
Бу ҳафта ҳаво булутли бўлади
Ўзгидромет янги ҳафтада кузатилиши мумкин бўлган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.
Августнинг навбатдаги ҳафтасида илк кунлари республика бўйлаб бироз булутли бўлади, аммо ёғингарчиликсиз ўтади. Бу ҳақда Ўзгидромет маълум қилди.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 16-21 даража илиқ, кундузи 30-35 даража иссиқ бўлади.
Бухоро, Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 18-23 даража илиқ, кундузи 7 августда 33-38 даража, 8-9 августда 30-35 даража иссиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Фақат Тошкент вилоятида 7 августда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 18-23 даража илиқ, 7-8 август куни кундузи 30-35 даража, 9 августда эса 32-37 даража иссиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. 7 августда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 20-25 даража илиқ, кундузи 7 августда 33-38 даража, 8-9 августда эса 31-36 даража иссиқ бўлиши кутиляпти.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 7-8 августда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. 9 августда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. 7 августда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 18-23 даража илиқ, кечаси 28-33 даража, 8-9 август кунлари эса 30-35 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради. 7-8 августда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади. 7 августда баъзи жойларда кучли момақалдироқ бўлиши мумкин. 9 август куни ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 12-17 даража, 7-8 август кунлари 20-25 даража, 9 августда эса 23-28 даража илиқ бўлади.