Qidirish

Сўнгги янгиликлар
21:05 / 2025-12-05 55

Тошкент йўлларида тирбандликларга қарши янги тизим жорий қилинади

17:36 / 2025-12-05 58

Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди

15:21 / 2025-12-04 134

Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди

13:38 / 2025-12-02 221

Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди

23:03 / 2025-12-01 246

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади

20:19 / 2025-12-01 224

Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар

22:09 / 2025-11-30 352

Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?

14:30 / 2025-11-29 322

Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди

18:27 / 2023-07-21 1355 0 Дунё

Дунё аҳолиси борган сари ижтимоий тармоқларга боғланиб қолмоқда

Ўтказилган тадқиқотларга кўра 5 млрд одам ижтимоий тармоқлардан фойдаланади ва бу кўрсаткич йилдан-йилга ошиб бормоқда.

world-news

Бутун дунёда қанча одам ижтимоий тармоқлардан фойдаланиши маълум қилинди. Рақамли консалтинг фирмаларнинг ўтказган тадқиқотларига кўра, беш миллиард одам ёки дунё аҳолисининг 60 фоиздан сал ортиғи ижтимоий тармоқлардан фаол фойдаланувчи ҳисобланади.

Келтирилишича, 2022 йилдан буён ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари сони 3,7 фоизга ошган ва бутун интернет аудиторияси сони 5,19 миллиард кишига яқинлашган. Одамларнинг ижтимоий тармоқларда ўтказадиган вақти ҳам ошиб, кунига ўртача 2 соат 26 дақиқани ташкил қилди.

Ижтимоий тармоқларда 16-24 ёшдаги аёллар энг кўп вақт ўтказса, 55-64 ёшдаги эркаклар энг кам фаоллик кўрсатмоқда.

Ўртача ижтимоий тармоқ фойдаланувчиси еттита платформага уланган, улардан энг оммабоплари WhatsApp, Instagram ва Facebook.

Шарқий ва Марказий Африкада ҳар 11 кишидан фақат биттаси ижтимоий тармоқлардан фойдаланади. Ҳозир дунёнинг энг кўп аҳолиси бўлган Ҳиндистонда бу кўрсаткич ҳар уч кишидан бирига тўғри келади.

Изоҳлар 0

Фикр билдириш