Сўнгги янгиликлар
Парламентда Нукус воқеалари бўйича тузилган комиссия ахбороти тингланди
Навоийга Монголиядан 1000 бошга яқин Баят зотига мансуб қўйлар олиб келинди
Фаоллар айтаётган “иқтидор” эгаси оддий “Виртуал валютачи” бўлган...
Рустам Минниханов бошчилигидаги Татаристон делегацияси Навоий вилоятига ташриф буюрди
Тожикистоннинг Конибодомида яна тўрт кишининг жасадлари топилди. Маҳаллий аҳоли ваҳимада
Таҳлил қилинган давлат харидларида «Давлат харидлари тўғрисида»ги қонуннинг тегишли модда талаблари бузилганлик ҳолатлари аниқланди
Ички аудит хизмати ходимларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш тартиби белгиланди
Бугун ҳаво янада совиши кутилмоқда
Нафақат фуқаролар, балки давлат хизматчилари ичиб машина бошқаради: Самарқанд бу статистикада лидер бўлмаслиги керак...
Агар биз спиртли ичимлик ичиб машина ҳайдайдиганларни максимал даражада аниқламасак ким аниқласин?! Яқинларимизни маст ҳолда уриб кетишлари, даҳшатли "авария"лар қилишини олдини биз олмасак, ким олсин?!
Самарқанд “ичиб рулга ўтирадиган”ларга чек қўйиш бўйича намуна бўла оладими?
Самарқандда маст ҳолда "рулга ўтирадиган"лар кўп? "Ичволиб рулга ўтирадиган"лар орасида Самарқанд вилояти "лидер" мазмунидаги хабарлар тармоқ фаоллари орасида муҳокама қилинмоқда.
Бу борада Самарқанд вилояти ИИБ матбуот котиби Жаҳонгир Саъдуллаев фикрларини билдирди.
Тўғри статистикада бу факт. Бироқ иккинчи жиҳати ҳам бор...
Биринчидан, Республикада автомашиналар сонига кўра, аҳоли сони энг кўп ҳудуд — Самарқанд. Пойтахтдан кейин иккинчи ўринда. Бироқ бу асосий ва муҳим омил эмас.
Иккинчидан, Самарқандда ҳар куни маст ҳайдовчиларни аниқлаш бўйича шиддатли рейдлар бўлади. Бошқарма бошлиғи Раҳматжон Тошназарович топшириғига асосан ЙҲХБ маст ҳайдовчиларни аниқлаш бўйича қаттиқ ишлайди.
Учинчидан, Самарқанд чорраҳадаги цивилизация маркази. Кўпчилик дам олишга келиб, туннинг иккинчи ярмигача ўтириб, спиртли ичимликлар ичиб, афсуски бошқарувга ўтиради.
Яна бир жиҳати айрим фуқароларда масъулият ва жавобгарлик ҳиссини пастлиги. Нафақат оддий фуқаролар, балким давлат идоралари хизматчилари ҳам.
Бунда албатта ИИБ ходимларини ҳам айби бор деб ҳисоблайман. Ичиб тушганга умуман энгиллик бериш керакмас. Тарғибот ва бу борадаги профилактикани кучайтиришимиз керак. Ҳайдовчини ичиб "рулга ўтириш"га виждони ва қўрқуви йўл қўймаслигигача ишлашимиз керак. ОАВ дан кенгроқ фойдаланишимиз лозим.
Нима бўлганда ҳам, инсон ҳаёти муқаддас. Спиртли ичимлик ичиб машина ҳайдаганлар янада кўпроқ аниқланиб, янада аёвсиз жазоланиши керак. Токи, бу қилмишни бошқа такрорлашга жазм қилишмасин.
Самарқанд вилоят ИИБ матбуот котиби Ж.С