Сўнгги янгиликлар
Истанбул 18–21 сентябрда Босфор Кубоги 2025 қайиқлар пойгасига мезбонлик қилади
Ҳамюртимиз “Юксак эҳтиром” халқаро эсдалик кўкрак нишони билан тақдирланди
Фарғона деҳқон бозоридаги нарх-навo халқ учунми ёки…
Сентябрдан бошлаб мигрантлар илова орқали кузатилади
Касб ва хорижий тилларга ўқитиш учун ваучер бериш тартиби белгиланди
Касб ва хорижий тилларга ўқитиш учун ваучер бериш тартиби белгиланди
Фарғонада уй боғчасида 43 нафар болага ноқонуний диний сабоқ бериб келингани аниқланди
Ўзбекистон ва Иордания ўртасида 15 та ҳужжат имзоланди
Қўқон ҳокимининг қонунчиликка зид қарори бекор қилинди, ўрнига Бозоровнинг тегишли қарори тасдиқланган
Қўқон шаҳар ҳокимининг 2019 йилдаги айрим умумтаълим мактабларининг бино ва ер майдонларини шаҳар ҳокимлиги балансига олиш тўғрисидаги қарори бекор қилиниб, барча бино ва иншоотлар мактаблар балансига қайтарилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Қўқон шаҳар ҳокимининг 2019 йил 20 июндаги “Шаҳримиздаги айрим умумтаълим ўрта мактабларининг фойдаланилмаётган бинолари ҳамда самарасиз ҳолатдаги ер майдонларини шаҳар ҳокимлиги балансига қабул қилиш тўғрисида”ги 746-сонли қарори билан, шаҳардаги айрим мактабларнинг бино ва ер майдонлари шаҳар ҳокимлиги балансига қабул қилинган эди.
Таъкидланишича, ўтган 2022 йилда вилоят ҳокимлиги ишчи гуруҳи томонидан ўтказилган ўрганишлар натижасида ушбу қарор билан амалга оширилган амалиёт, мавжуд қонунчиликка зид экани аниқланган.
Шу учун 2022 йил 15 ноябрда Қўқон шаҳар ҳокимининг қарорини бекор қилиш бўйича вилоят ҳокимининг тегишли қарори қабул қилинган. Ушбу қарор билан шаҳар ҳокимлиги балансига олинган бино-иншоотлар ва ер майдонларини белгиланган тартибда таълим муассасалари балансига қайтариш белгиланган.
Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда Қўқон шаҳрида вилоят ҳокимининг юқоридаги қарори ижроси таъминланмагани юзасидан хабарлар эълон қилинди. Шундан сўнг мутасадди ташкилотлар вакилларидан иборат Вилоят ишчи гуруҳи, Қўқон шаҳрида ўрганиш ўтказиб, бекор қилинган қарорга киритилган барча мактабларда вилоят ҳокими қарори ижроси таъминланганлиги ҳолатини текшириб чиққан.
Ўрганиш натижасида қолган мактабларда бино-иншоотлар ва ер майдонлари мактаб балансига қайтарилгани, лекин 27-мактабнинг бино-иншоотлари Қўқон шаҳар ҳокимлиги томонидан давлат-хусусий шериклик асосида МЧЖ шаклидаги тадбиркорлик субъектига бериб юборилгани ҳамда белгиланган тартибда таълим муассасаси балансига қайтариш бўйича вилоят ҳокимининг қарори ижроси таъминланмаганлиги аниқланган.
Ҳозирда вилоят ишчи гуруҳи томонидан мактаб бино-иншоотлари тегишли далолатнома билан таълим муассасаси балансига қайтарилган.



