Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
Ўзбекистон Қирғизистонга арзимаган маблағ эвазига электр энергия етказиб бермаяпти – Энергетика вазирлиги
Ўзбекистон ва Қирғиз Республикалари электр энергиясини ўзаро товар айирбошлайди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги маълум қилган.
Таъкидлаш керакки, Марказий Осиё давлатлари энергетика тизими, хусусан, Қирғиз ва Ўзбекистон Республикалари энергетика тизими параллел равишда ишлайди.
Шуни ҳисобга олган ҳолда икки мамлакат энергетика компаниялари ўртасидаги келишувга асосан, электр энергиясини етказиб бериш ўзаро товар айирбошлаш (олган миқдори ҳажмида қайтариш) шарти билан амалга оширилади.
Шунга асосан, 2023-йил баҳор мавсумида Ўзбекистондан Қирғиз Республикасига (ички истеъмол паст даврда) 150 млн кВт-соат электр энергияси етказиб берилган.
Ўз навбатида, келишувга асосан, ушбу ҳажмдаги электр энергиясини Қирғиз Республикаси Ўзбекистонга ёз мавсумида қайтаради. Шу билан бирга, Қирғиз Республикаси мамлакатимиз қишлоқ хўжалиги учун шу даврда Норин дарёси орқали сув етказиб беради.
Ўзбекистон Республикаси арзимаган маблағ эвазига Қирғиз Республикасига катта миқдорда электр энергияси етказиб бергани ҳақида ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарлар шу жиҳатдан мутлақо асоссиздир.