Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
Тошкент вилоятида 2023 йилда 34 млрдлик ер участкалари сотилган
Жорий йилнинг биринчи ярим йиллик даври мобайнида Тошкент вилоятида жами 404 та ер участкалари 34 млрд 327 млн сўмга сотилган. Бу ҳақда Давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилояти бошқармаси Ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 февралдаги 71-сонли ҳамда 2022 йил 30 ноябрдаги 685-сонли қарори асосида 2022-2023 йилда қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган бўш ер участкаларини аукцион савдоларига чиқариш юзасидан Давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилояти бошқармаси тақдим этган маълумотга кўра, бугунги кунга қадар Тошкент вилоят ҳудудида “Yerхususiylashtirish” автоматлаштирилган ахборот тизимига жами 7,257 та ер участкалари юзасидан таклифлар киритилган.
Шундан 858 таси қишлоқ хўжалиги ерларида ва муҳофаза ҳудудида жойлашгани ҳамда бўш ер эмаслиги аниқланиб рад этилган бўлса, 1,584 та ер участкалари эса ваколатли идоралар томонидан рад этилган. Айни пайтда 2,244 та ер участкалари онлайн саволарга чиқарилган.
Шундан:
Мулк ҳуқуқи асосида тадбиркорлик фаолияти олиб бориш ва якка тартибдаги уй-жой қуриш учун – 220 та
Ижара ҳуқуқи асосида тадбиркорлик фаолияти олиб бориш ва кўп қаватли уй-жой қуриш учун – 3,396 та
Жорий йилнинг биринчи ярим йиллик даври мобайнида жами 404 та ер участкалари 34 млрд 327 млн сўмга сотилган.
Қуйидаги туманларда бўш ер участкалари сони бўйича юқори кўрсаткичлар қайд этилган:
Қуйи Чирчиқ туманида – 279 та
Бўка туманида – 288 та
Пискент туманида – 446 та