Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
Вертолёт, олтин қуймалар ва парик — Пригожиннинг уйи ва офиси тинтув қилинди
Ҳуқуқ-тартибот идоралари Евгений Пригожиннинг ишхонаси ва уйидан париклар, қурол-яроғ, катта миқдордаги пул ва паспортлар топди, деб хабар бермоқда «Россия 1» телеканалининг «60 дақиқа» кўрсатувида.
Кўрсатувда Пригожиннинг ишхонаси ва уйидан олинган, у ерда катта миқдордаги пуллар, жумладан, валюта, шунингдек, париклар, паспортлар, қурол-яроғлар, уй ҳовлисида турган кичик вертолёт топилгани тасвирланган кадрлари эълон қилинди.







24 июнга ўтар кечаси Ростов-Донуда «Вагнер» ХҲК Жанубий ҳарбий округи штаб-квартирасини эгаллаб олди. Мазкур можаро Евгений Пригожиннинг Россия Қуролли Кучлари гўёки Вагнер лагерларига ракета ва бомбали ҳужумлар уюштиргани ҳақидаги баёнотидан кейин содир бўлди. Бироқ унинг баёнотини Россия Мудофаа вазирлиги ва ФХХ рад этди. Шундан сўнг, Пригожинга қарши қуролли исён уюштирганлик учун жиноий иш очилди.
Россия президенти Владимир Путин қўзғолончиларнинг ҳаракатларини жиноий саргузашт, Россиянинг орқасига пичоқ уриш ва ҳаддан ташқари амбиция ва шахсий манфаатларга олиб келган хиёнат деб атади.
Кейинчалик Беларус президенти Александр Лукашенко Путин билан келишилган ҳолда Пригожин билан музокаралар ўтказди, шундан сўнг Лукашенконинг матбуот хизмати Пригожин унинг Россияда «Вагнер» ҳаракатини тўхтатиш ва деэскалация бўйича кейинги чораларни кўриш таклифини қабул қилганини маълум қилди.
Россия Федерацияси Президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков Пригожин Беларусга жўнаб кетишини ва жиноий иш тўхтатилишини айтди. 27 июнь куни Лукашенко Пригожиннинг Беларус ҳудудига келганини тасдиқлади. Ҳозирда «Вагнер» Белорус ҳудудида ҳарбий лагерь қурмоқда.