Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистон Ҳукуматининг Гулнора Каримова бўйича расмий позицияси эълон қилинди
Учтепа туманида жойлашган жиноий гуруҳ аъзолари ушланди
Ўзбекистонда олтин-валюта захиралари 6 ой ичида биринчи марта камайди
«Ғалабанинг номи — Туркия»дир: 15 июлдаги драматик тун нималар билан ёдда қолган?
Туркия ўрмон ёнғинларига қарши курашишда қандай йўлдан бормоқда?
GoTürkiye янги мини сериални тақдим этади: Istanbul My Love
Ўзбекистон ва Озарбайжон 2027 йилги U-20 Жаҳон чемпионатини биргаликда ўтказиш бўйича ФИФАга ариза юборди
Турк нонуштасининг сири нимада?
Қорақалпоғистонда 20 нафар нотариуснинг лицензиялари бир ой муддатга тўхтатилди

Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги малака комиссиясининг 2023 йил 27 июнь куни бўлиб ўтган 5-сонли мажлис қарорига асосан қуйидаги 15 нафар нотариуслар лицензияларининг амал қилиш муддати 27 июнь санасидан эътиборан 1 (бир) ой муддатга тўхтатилди:
1. Э.Ерниязова (QR 0051, 20.04.2021 йил);
2. А.Базарбаев (QR 0053, 09.08.2021 йил);
3. М.Мадиреимова (QR 0054, 10.08.2021 йил);
4. А.Сарсенбаева (QR 0052, 19.05.2021 йил);
5. З.Татлимуратова (QR 0005, 21.04.2020 йил);
6. Н.Хасанова (QR 0046, 23.04.2020 йил);
7. И.Самандарова (QR 0043, 23.04.2020 йил);
8. Д.Кудайбергенов (QR 0047, 02.09.2020 йил);
9. К.Камалова (QR 0023, 22.04.2020 йил);
10. А.Атажанов (QR 0028, 22.04.2020 йил);
11. И.Нажимов (QR 0033, 22.04.2020 йил);
12. Б.Ходжаметов (QR 0039, 23.04.2020 йил);
13. З.Камалова (QR 0027, 22.04.2020 йил);
14. М.Даулетмуратов (QR 0025, 22.04.2020 йил);
15. Н.Кайипназаров (QR 0017, 21.04.2020 йил).
Шунингдек, фуқаролар учун ноқулайликлар юзага келишини ҳамда аҳолида нотариал идораларга нисбатан норозилик кайфияти шаклланишини олдини олиш мақсадида қуйидаги 4 нафар нотариуслар лицензияларининг амал қилиш муддати комиссия қарорига асосан жорий йилнинг 28 июль санасидан эътиборан 1 (бир) ой муддатга тўхтатилди:
1. Н.Эрназаров (QR 0012, 21.04.2020 йил);
2. Ш.Рахманов (QR 0038, 23.04.2020 йил);
3. Д.Ходжабаева (QR 0034, 22.04.2020 йил);
4. А.Атажанов (QR 0026, 22.04.2020 йил).
Шу билан бирга, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан Хўжайли туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Н.Хасанова фаолиятида нотариат соҳасига оид қонунчилик ҳужжатларига риоя этилиши юзасидан ўтказилган режали текшириш натижаси бўйича бир қатор камчиликлар аниқланган ва мазкур ҳолат юзасидан малака комиссиясига 2023 йил 23 июнь куни тақдимнома киритилган.
Малака комиссиясининг 2023 йил 27 июнь куни бўлиб ўтган 6-сонли мажлис қарорига асосан Хўжайли туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Н.Хасанова (лицензия QR 0046, 23.04.2020 йил) лицензиясининг амал қилиш муддати комиссиянинг 5-сонли мажлис қарорига асосан 1 (бир) ой муддатга тўхтатилди.



