Сўнгги янгиликлар
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
Тошкент йўлларида тирбандликларга қарши янги тизим жорий қилинади
Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди
«Биз Украина тарафида эмасмиз, биз адолат тарафидамиз» — Гаагада ISPA иш бошлади
Бугун, 3 июль куни Гаагада Украинада содир этилган ҳарбий жиноятларни тергов қилиш халқаро маркази (ISPA) иш бошлади. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.
Гаагадаги марказнинг очилишига бағишланган тадбирда Ладислав Ҳамран, Адлия бўйича Европа комиссари Диде Рейндерс, Халқаро жиноят суди (ICC) прокурори Карим Хон, АҚШ Бош прокурори ёрдамчиси Кеннет Полите, Нидерландия Бош прокурори Дилан Жешилгез иштирок этди.
“Биз Украина тарафида эмасмиз, биз адолат тарафидамиз. Бу марказ мустақил ва объектив орган. Бу биз ва фарзандларимиз келажагини истаган ҳар бир киши учун умумий иш бўлиши керак. Жиноят камроқ ва адолат кўпроқ бўлсин ва бу қадам бу йўлда муҳим аҳамиятга эга", — деди ISS прокурори Карим Хон марказ очилиши муносабати билан ўтказилган матбуот анжуманида.
Хон, шунингдек, тергов марказининг ташкил этилиши АҚШ томонидан қўллаб-қувватланганига эътибор қаратди.
АҚШ Бош прокурори ёрдамчиси Кеннет Политенинг таъкидлашича, яқинда Марказга АҚШ вакили этиб тайинланган махсус прокурор Жессика Ким катта миқдордаги маълумот ва ресурслардан чекловсиз фойдаланиш имкониятига эга бўлади.
“Қўшма Штатлар халқаро жиноятларнинг асосий далиллари бўйича маълумотлар базасига ўз ҳиссасини қўшиш ниятида эканлигини аллақачон билдирган. Ва мен ўтган ҳафтада АҚШ ўзининг биринчи ҳиссасини қўшганини мамнуният билан эълон қиламан, бу албатта, охиргиси бўлмайди”, - дед Кеннет Политен.
Эслатиб ўтамиз, Россия 2022 йилнинг 24 феврал ойида Украинага ҳужум қилди. Россия президенти Владимир Путин унинг мақсадини “саккиз йил давомида Киев режими томонидан безорилик ва геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш” деб атаган.