Сўнгги янгиликлар
Сторителлинг ва мутолаанинг инсон ривожидаги ўрни...
Парламентда Нукус воқеалари бўйича тузилган комиссия ахбороти тингланди
Навоийга Монголиядан 1000 бошга яқин Баят зотига мансуб қўйлар олиб келинди
Фаоллар айтаётган “иқтидор” эгаси оддий “Виртуал валютачи” бўлган...
Рустам Минниханов бошчилигидаги Татаристон делегацияси Навоий вилоятига ташриф буюрди
Тожикистоннинг Конибодомида яна тўрт кишининг жасадлари топилди. Маҳаллий аҳоли ваҳимада
Таҳлил қилинган давлат харидларида «Давлат харидлари тўғрисида»ги қонуннинг тегишли модда талаблари бузилганлик ҳолатлари аниқланди
Ички аудит хизмати ходимларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш тартиби белгиланди
«150 минг қарзни тўламаганлик учун 300 минг сўм жарима солиш – бу адолатдан эмас» – Танзила Нарбаева
Сенатнинг 42-ялпи мажлисида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга тегишли ўзгартишлар маъқулланди. Бош прокуратура томонидан ишлаб чиқилган ҳужжатга кўра, қўлланиладиган жариманинг миқдори ижро ҳужжатида ундирилиши белгиланган суммадан юқори бўлиши мумкин эмас.
Сенатда кўриб чиқилаётган янги Қонунга кўра МЖтК 198-1-моддаси, яъни қарздорнинг ижро ҳужжатини ижро этмаслиги бўйича маъмурий жазо енгиллаштирилмоқда. Жарима суммаси амалда бир баравардан 5 бараваргача, мансабдорларга бешдан ўн баравар БҲМгача.
Янги ўзгаришга кўра, беш бараваргача, мансабдорларга ўн бараваргача деб ўзгартирилмоқда. Олдин бир баравар БҲМдан кам қўллаш мумкин эмас эди.
«Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилаётган ушбу янгилик ҳақиқатдан ҳам жуда муҳим. 150 минг сўм қарзни тўламаганлик учун 300 минг сўм жарима солиш – бу адолатдан эмас, албатта. Қолаверса, бундай амалиёт янги конституциявий қоидага, яъни фуқарога қўлланиладиган ҳуқуқий таъсир чораси мутаносиблик принципига асосланиши ва етарли бўлиши кераклиги қоидасига мутлақо зид», дейди Танзила Нарбаева.
Хусусан, ижро ҳужжати бўйича қарздор ундирилиши лозим бўлган қарздорликни ўз вақтида тўламаса, Мажбурий ижро бюроси томонидан қарздорга нисбатан маъмурий жарима қўлланилиши, ушбу жариманинг миқдори эса Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга кўра фуқароларга нисбатан 300 минг сўмдан 1,5 млн сўмгача, мансабдор шахсларга нисбатан 1,5 млн сўмдан 3 млн сўмгача белгиланиши мумкинлиги қонунчилик билан мустаҳкамлаб қўйилган.
Сенаторлар, агар қарздор томонидан тўланиши лозим бўлган қарздорлик суммаси жариманинг энг кам миқдоридан ҳам кам бўлган бўлсада, қарздорликка нисбатан юқори миқдордаги жарима тайинланиши ижтимоий адолат принципларининг бузилишига, бу эса қарздорларнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўлаётганлигига ҳамда мазкур ҳолат табиий равишда фуқароларнинг тўлов қобилиятига салбий таъсир кўрсатаётганлигига алоҳида эътибор қаратдилар.
Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга тегишли ўзгартишлар киритилиб, бу бартараф этилмоқда. Хусусан, қўлланиладиган жариманинг миқдори ижро ҳужжатида ундирилиши белгиланган суммадан юқори бўлиши мумкин эмаслиги ҳақида норма киритилмоқда.
Шунингдек, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 1981-моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ҳамда маъмурий жазо қўллашга эндиликда Ўзбекистон Республикасининг Бош давлат ижрочиси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг бош давлат ижрочилари, уларнинг ўринбосарлари, шунингдек Мажбурий ижро бюросининг туман (шаҳар) бўлимлари бошлиқлари ҳақли эканлиги белгиланмоқда.
Сенаторлар томонидан Қонуннинг қабул қилиниши фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ишончли ҳимоя қилинишига, ижро ҳужжатини ижро этмаганлиги учун қарздорга нисбатан адолатли жарима тайинланишига, Мажбурий ижро бюроси тизимида суиистеъмолчиликларнинг ҳамда коррупцион ҳолатларнинг олди олинишига, шунингдек, назорат кучайтирилишига хизмат қилиши таъкидланган. Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.