Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
Сурхондарёдаги ҳоким ва «катталар»нинг «ричаги» тортилди
Йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш ва “Долзарб 10 кунлик”да ишларни сифатли амалга ошириш юзасидан барча ҳудудлар раҳбарлари ва соҳа масъулларига вазифалар белгилаб берилди.
Кеча, 14 июнь куни Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов раҳбарлигида қишлоқ хўжалиги соҳасида олиб борилаётган ишлар, хусусан, ғалла ўрим-йиғими ва ғўза парвариши ҳамда агротехник тадбирларнинг бориши юзасидан вилоят Ишчи гуруҳининг Музработ, Шеробод ва Қумқўрғон туманларидаги ўрганиш натижалари юзасидан танқидий муҳокама йиғилиши ўтказилди.

Ҳудудларда отрядлар томонидан кунлик режа-график асосида ғалла ўримини ташкил этиш, белгиланган режанинг бажарилиши, ғўза парвариши юзасидан олиб борилаётган ишлар, “Долзарб 10 кунлик”да агротехник ишлов ва қўшимча озуқа бериш ҳамда суғориш тадбирларининг амалга оширилиши танқидий-таҳлил қилинди.

Фаолиятида йўл қўйган хато ва камчиликлари ҳамда ўз вазифасини лозим даражада бажармаганлиги учун “Амузанг” ҳавза бошқармаси бошлиғини иш ҳақидан 40 фоиз жаримага тортиш, Музработ тумани ҳокими ва қишлоқ сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарига “ҳайфсан”, Музработ тумани қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғини вазифасидан озод этиш, Шеробод тумани ҳокимига навбатдаги интизомий жазо, қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари ҳамда қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғига “ҳайфсан” жазоси бериш бўйича кўрсатмалар берилди. Шунингдек, Қумқўрғон туманидаги ўрганиш натижалари юзасидан қатор масъуллар огоҳлантирилди.

Йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш ва “Долзарб 10 кунлик”да ишларни сифатли амалга ошириш юзасидан барча ҳудудлар раҳбарлари ва соҳа масъулларига вазифалар белгилаб берилди.
Топшириқлар ижроси юзасидан икки кундан кейин Музработ туманида ўрганиш ўтказилиши белгиланди.