Сўнгги янгиликлар
Давлат олий таълим муассасалари учун тўрт йиллик қабул квоталари белгиланди
Турк Ривиерасининг “жонли” шаҳарлари ҳақида эшитганмисиз?
Юлдуз Усмонованинг қўшиғини куйлаган хонанда жаримага тортилди
Тошкентда «Lacetti» ва «Tracker» тўқнашуви оқибатида бир нафар пиёда вафот этди
Академик лицейларга кириш тест синовлари ўтказилиш санаси ва вақти аниқ бўлди
Янги ўқув йилидан бошлаб В2 сертификати мавжуд бўлмаган хорижий тил ўқитувчилари ишлан бўшатилади(ми?) Сертификат машмашаси қачон тугайди?!
Тошкентдаги кўчалардан бири 1 ойга ёпилди
Истанбулдан Тошкентга учган самолётда чақалоқ дунёга келди
Сенат «Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида»ги қонунни маъқуллади
Сенатнинг қирқ биринчи ялпи мажлисида сенаторлар “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги Қонунни кўриб чиқдилар.

Маълум қилинишича, ушбу қонун билан, давлат органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига, давлат муассасаларига, давлат унитар корхоналарига, давлат мақсадли жамғармаларига, шунингдек, устав фондида давлат улуши 50 фоиз миқдорда ва ундан ортиқ бўлган акциядорлик жамиятларига, устав фондида давлат органларининг ёки бошқа ташкилотларнинг улуши жами 50 фоиз миқдорда ва ундан ортиқ бўлган юридик шахсларга нисбатан татбиқ этилади.
Шуниндек, давлат органи ёки бошқа ташкилот ходимининг яқин қариндошлари, давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг ходими ва (ёки) унинг яқин қариндошлари қайси юридик шахснинг устав фонди акцияларига ёки улушларига эгалик қилса, ўша юридик шахс ушбу ходимга алоқадор шахс ҳисобланиши мустаҳкамланмоқда.
Эндиликда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, давлат ташкилотларининг одоб-ахлоқ комиссиялари, кадрлар бўлинмалари ва коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари манфаатлар тўқнашувини тартибга солишни амалга оширадиган органлар сифатида мустаҳкамланмоқда.
Қонунда давлат ташкилоти ходимларига нисбатан манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш бўйича чекловлар, манфаатлар тўқнашувига оид талабларни бузганликнинг ҳуқуқий оқибатлари, манфаатлар тўқнашувига йўл қўйган ҳолда қабул қилинган ва тузилган битимларни суд тартибида ҳақиқий эмас деб топиш асослари, манфаатлар тўқнашувига йўл қўйганлик учун жавобгарлик чоралари белгиланмоқда.
Сенат раиси Танзила Норбоева янги қонун масаласида фикр берди:
"Манфаатлар тўқнашувининг ҳуқуқий оқибатлари белгиланмоқда, яъни бундай ҳолатда қабул қилинган қарорлар ва тузилган битимлар суд ҳукми орқали бекор қилиниши мустаҳкамланмоқда.
Табиийки, бу манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш ва шу орқали умуман коррупцияга қарши кураш жараёнини фаоллаштиришга ҳам ижобий таъсир этади. Зеро, айнан манфаатлар тўқнашуви давлат органларидаги коррупциявий ҳолатларнинг бошланғич нуқтаси ҳисобланади", — дейди Сенат раиси.



