Сўнгги янгиликлар
Саида Мирзиёевада янги ваколатлар
Ўзбекистонда доллар курси яна пастлади
Қашқадарёда дарёга чўмилиш учун борган аёллар чўкиб кетди
Қорақалпоғистондаги туманда жазирама сабаб боғчалар ёпилди
Анталия соҳилларида ҳалокатга учраган 2000 йиллик кемадан ноёб тарихий ашёлар топилди
Чиқинди хизматларидан қарздор абонентларнинг август ойидан бошлаб электр энергияси тўловига чеклов ўрнатилади
Анқара “2026 йил Турк дунёсининг туризм пойтахти” деб эълон қилинди
Ўзбекистон Ҳукуматининг Гулнора Каримова бўйича расмий позицияси эълон қилинди
“Ўзбекистон демографик жиҳатдан тез ўсиб бормоқда” – Танзила Нарбаева
Маълумки, Самарқанддаги Ҳалқаро туризм марказида Европа тикланиш ва тараққиёт банки Бошқарувчилар кенгашининг 32 йиллик анжумани бўлиб ўтяпти.

Таъкидланишича, 73 та аъзо давлатдан 1500 дан ортиқ иштирокчи қатнашаётган ушбу тадбирда 2022 йилдаги ҳамкорлик натижалари кўриб чиқилиб, минтақаларга таъсир кўрсатаётган мавжуд муаммоларни ҳал этиш бўйича биргаликда кўрилаётган чоралар таҳлил қилинган.
«Янги кўникмалар йўли – Марказий Осиёда инсон капиталини шакллантириш» мавзуидаги панель муҳокамасида Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева ҳам иштирок этиб, асосан ёшлар ҳақида фикр билдирди.
Муҳокамалар давомида мамлакатлар аҳолисининг ўсиб бораётган, ёш ва бошқа қатламлари салоҳиятидан қай тарзда самарали фойдаланиш ҳамда мазкур салоҳиятни қандай қилиб барқарор ўсиш катализаторига айлантириш мумкинлиги юзасидан фикр алмашилган.
Хусусан, профессионал таълимни янги ёндашувлар асосида ташкил этиш, аҳолини, айниқса, ёшларни замонавий касбларга ўргатиш, бунда хусусий сектор улушини ошириш, бу доирадаги барча жараёнларнинг қонуний асосларини такомиллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган.
Сенат Раиси муҳокамалар жараёнида қуйидаги фикрларни билдириб ўтди:
«Европа тикланиш ва тараққиёт банки Ўзбекистонда 10 дан ортиқ лойиҳалар доирасида ёшларимизнинг салоҳиятини оширишга, яъни инсон капиталини ривожлантиришга катта кўмак бермоқда. Ўзбекистон демографик жиҳатдан тез ўсиб бормоқда. Ҳар йили 600 минг ёшлар меҳнат бозорига кириб келяпти.
Уларнинг барчасини ўқитишимиз ва касбга тайёрлашимиз, шу билан бирга муносиб меҳнат, муносиб иш ҳақи ва хавфсиз меҳнат шароитлари билан таъминлашимиз зарур. Албатта, бу йўналишда ва биз учун стратегик аҳамиятли бўлган бошқа масалаларда Европа тикланиш ва тараққиёт банки билан изчил ва самарали ҳамкорлик қилишимиз ниҳоятда муҳим».
Маълум қилинишича, ЕТТБ Бошқарувчилар кенгашининг йиллик анжумани доирасида, шунингдек, халқаро савдо, энергетика хавфсизлиги, қайта тикланадиган энергия манбалари, кичик ва ўрта бизнеснинг иқтисодиёт учун аҳамияти, ривожланаётган бозорларда рақамлаштириш каби йўналишларда халқаро мутахассис ва экспертлар иштирокида муҳокамалар ташкил этилган.



