Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
“Орамиздаги қаҳрамонлар” – Tashkent City’да очик осмон остидаги ноёб фотокўргазма очилиши ўтказилади
Эртага 19 май куни Tashkent City боғида ERIELL Group ташабусси билан “Орамиздаги қаҳрамонлар” номли очик осмон остидаги ноёб фотокўргазмасининг очилиши бўлиб ўтади. Фотосуръатлар муаллифи - республика ва халқаро миқёсда кенг эътироф этилган фотограф Эрнест Куртвелиев ҳисобланади.
Ноёб фотолойиҳанинг асосий мақсади - жамият ҳаётида меҳнаткаш инсоннинг тутган ўрни ва аҳамиятини намоён қилишдан иборатдир. Кўргазмада 40 дан ортиқ фотосуръатлар жой олган бўлиб, улар оғир жисмоний меҳнат билан шуғулланадиган, чидамлилик, сабр-тоқат ва қатъиятлиликни талаб қиладиган касблар мутахассисларининг ишини тасвирлаб беради. Ушбу тимсолларни яратиш учун фотограф Ўзбекистоннинг турли минтақалари - Фарғона водийсидан то Орол денгизи ҳудудигача бўлган жойларда ижодий экспедицияларни ташкил қилди.
ERIELL Group лойиҳасини яратиш мақсадида Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи, Наманган вилоятидаги “Мингбулоқ” кони, Қашқадарё вилоятидаги нефт ва газ конлари, Қорақалпоғистон Республикаси “Тебинбулоқ” темир рудаси кони, шунингдек, Орол денгизи шелфида ишловчи бурғилаш ускуналари объектларида суръатга олиш экспедициялари ташкил қилинди.
Эрнест Куртвелиевнинг ўзгача ҳис-туйғуларга тўла асарларини умумий ғоя бирлаштиради. Бу хам бўлса томошабинга фотосуратлар тўпламидаги ҳар бир қаҳрамоннинг индивидуаллигини етказиш, уларнинг баъзан кўринмас, аммо машаққатли меҳнати замонавий Ўзбекистон иқтисодиёти ва жамиятини ривожланиши учун муҳим ва зарурлигини кўрсатишдир.
Тошкент шаҳри аҳолиси ва пойтахт меҳмонларини биринчи очиқ осмон остидаги "Орамиздаги қаҳрамонлар" фотокўргазмасига таклиф қиламиз. Шуни таъкидлаш жоизки, ушбу фотолойиҳа мамлакатнинг турли худудлари бўйлаб саёҳатини давом эттиради.
Қўшимча қилиш мумкинки, ERIELL халқаро нефт конлари хизматлари гуруҳи Ўзбекистон бозорида нефт конлари хизматлари бўйича етакчи ҳисобланади ва жаҳон бозорида юксак мақомга эгадир. Гуруҳ Марказий ва Жанубий Осиё ва Яқин Шарқдаги етакчи нефт ва газ компаниялари учун қудуқларни қуриш ва капитал таъмирлаш хизматларини тақдим этади.
ERIELL компаниясининг муваффақияти энг аввало нефт ва газ қазиб олишнинг замонавий технологияларини доимий равишда ривожлантириш, турли шароитда самарали ишлашга қодир машина ва ускуналардан фойдаланишга асосланган. Шу сабабли, янги билимларни ўрганадиган, тажриба ортирадиган ва турли иқлим шароитларига бардош бера оладиган мутахассислар - компаниянинг асосий бойлиги ҳисобланади.
Маълумот учун: Эрнест Куртвелиев Ўзбекистоннинг энг таниқли фотосуратчиларидан бири бўлиб, унинг асарлари турли фотокитоб ва журналларда чоп этилган. Шахсий кўргазмалари эса нафақат Ўзбекистонда, балки чет давлатларида хам юқори даражада ташкил этилган. 2017-йилда АҚШнинг Флорида штатида ўтказилган “Ўзбекистон - Марказий Осиёнинг сеҳрли эртаги” номли қўргазма, Бангкокдаги "The People & Nature of Uzbekistan" халқаро кўргамаси (2018 й.) шулар жумласидандир.