Сўнгги янгиликлар
Тошкентдаги кўчалардан бири 1 ойга ёпилди
Истанбулдан Тошкентга учган самолётда чақалоқ дунёга келди
Наманганда халқаро террористик ташкилот тарафдорлари фош этилди
Канада ва Германиядан ҳам яхшироқ: Ўзбекистон хавфсизлик даражаси бўйича юқори натижани қайд этди
Пластик карта орқали пора олган божхона инспекторига жиноят иши қўзғатилди
«UzAuto Motors» АЖдан мижозлар учун янгилик
Туркия ва Ўзбекистон ўртасида туризм соҳасидаги ҳамкорлик янги босқичга чиқмоқда
Саида Мирзиёевада янги ваколатлар
Самарқанддаги ЕТТБ йиғилишида 4 млрддан ортиқ битим ва шартномалар имзоланди
Бугун, 17 май куни Самарқандда Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) Бошқарувчилар Кенгашининг 32 йиллик йиғилиши бўлиб ўтди.

Дастурга мувофиқ бугун Самарқанд туристик марказининг Конгресс-холлда 20 та панель мунозаралари, Банкнинг институционал тадбирлари ва бошқа тадбирлар ўтказилган.
Йиғилишдаги асосий мавзулар қаторида «Ўзбекистоннинг янги сармоявий истиқболлари», «ЕТТБ ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳасида», «Марказий Осиёда молиявий бозорлар орқали хусусий капитални сафарбар этиш: муаммоларга жавоб», «Марказий Осиё: барқарор энергетика йўлида» ва бошқалар ўрин олган. Шунингдек, қатор инвестициявий битим ва шартномалар имзоланди.
Жумладан, ЕТТБ Бошқарувчилар Кенгашининг 32 йиллик йиғилишининг 2-кунида ҳужжатларни имзолаш бўйича бўлиб ўтган маросимларида Ўзбекистон ҳукумати ва ЕТТБ ўртасида Самарқанд шаҳрида электробуслар қатновини йўлга учун 49 миллион долларгача миқдорда суверен кредит ажратиш тўғрисида, шунингдек, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Энергетика вазирлиги ва TAQA Энергетика компанияси ўртасида умумий қуввати 1600 МВт гача бўлган комбинациялашган газ-турбинали ускунани ўрнатиш лойиҳасини амалга ошириш бўйича 1,2 миллиард долларлик, бундан ташқари, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Энергетика вазирлиги ва «MASDAR» компанияси ўртасида 2,6 миллиард доллари миқдорида қуввати 2150 МВт ва 500 МВт бўлган фото ва шамол электр станциялари лойиҳаларини биргаликда ишлаб чиқиш бўйича битим, қўшимчасига, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ва Халқаро молия корпорацияси ўртасида Тошкент шаҳрида электр энергиясини тақсимлаш лойиҳаси бўйича 300 миллион долларлик молиявий ва консалтинг хизматларини кўрсатиш тўғрисида битим имзоланди.
Эътиборлиси, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, «Ўзсувтаъминот» акциядорлик жамияти ва Франциянинг «Суэз» компанияси ўртасида Сурхондарё вилоятида сув таъминоти тизимини яхшилаш бўйича умумий қиймати 500 миллион долларлик лойиҳани амалга ошириш тўғрисида ҳамда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ва АCWА Power компанияси ўртасида «Яшил водород» лойиҳасини ривожлантириш бўйича умумий қиймати 88 миллион долларлик инвестиция шартномаси имзоланган.



