Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
Мирзиёевнинг таътили эрта тугашига Қозоғистон воқеалари сабаб бўлган
Шавкат Мирзиёев меҳнат таътилидан Қозоғистондаги воқеалар сабаб эрта қайтган. Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.
“Қозоғистондаги воқеалар бошланиши билан президентимиз учта давлат раҳбари билан телефонда гаплашиб, минтақадаги вазият ва қўшни давлатдаги воқеаларни минтақага таъсирини муҳокама қилдилар. Халқимиз тинчлиги, фаровонлиги ва хавфсизлиги президент учун биринчи ўринда туради ва у киши доим халқимиз билан бирга.
Давлат раҳбари таътилдан тез қайтишларининг сабаби Қозоғистондаги тинчлик тарафдори эканларидир”, – деди Шерзод Асадов.
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев 5 январь куни қисқа муддатли меҳнат таътилига чиққан эди. Орадан икки кун ўтиб, 7 январь куни давлат раҳбари одатдаги тартибда ишлашга киришган.