Сўнгги янгиликлар
ССП раиси ўринбосари Нодира Шотурсунова Наманганда фаол ва ташаббускор аёл тадбиркорлар билан учрашди
Сторителлинг ва мутолаанинг инсон ривожидаги ўрни...
Парламентда Нукус воқеалари бўйича тузилган комиссия ахбороти тингланди
Навоийга Монголиядан 1000 бошга яқин Баят зотига мансуб қўйлар олиб келинди
Фаоллар айтаётган “иқтидор” эгаси оддий “Виртуал валютачи” бўлган...
Рустам Минниханов бошчилигидаги Татаристон делегацияси Навоий вилоятига ташриф буюрди
Тожикистоннинг Конибодомида яна тўрт кишининг жасадлари топилди. Маҳаллий аҳоли ваҳимада
Таҳлил қилинган давлат харидларида «Давлат харидлари тўғрисида»ги қонуннинг тегишли модда талаблари бузилганлик ҳолатлари аниқланди
«FAIR TECH»: Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси фармацевтика соҳасига оид ягона ахборот тизими яратилганини маълум қилди
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан «FAIR TECH» ягона ахборот тизими доирасида алоҳида модуль ишлаб чиқилди.
Бундан кўзланган асосий мақсад истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш ва фармацевтика соҳасида қонунчилик меъёрларининг истеъмолчи фойдасига ишлашини интерактив усулларда назорат қилишдан иборатдир. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар бермоқда.
Таъкидланишича, ушбу янги тизим бўйича мурожаатларни кўриб чиқиш онлайн тарзда тезкор амалга оширилади ҳамда коррупцияни келтириб чиқариши мумкин бўлган ҳолатларнинг олди олинади. Шунингдек, соҳада янги йўналиш сифатида истеъмолчиларга етказилган зарарни қоплашнинг таъсирчан механизими жорий этилади.
Бунинг ҳуқуқий асоси, Президентнинг 2022 йил 26 октябрдаги ПҚ-411- сонли «Аҳолини сифатли дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлаш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ белгиланган.
Янги тартибга кўра, 2023 йил 1 майдан истеъмолчилар томонидан дорихоналарда харид қилинган дори воситалари ва тиббий буюм харид чекларнинг QR-коди «Солиқ» мобил иловасида рўйхатдан ўтказилганда белгиланган устамалардан ортиқча маблағ олинганлиги аниқланса, автоматик равишда Рақобат қўмитасига хабар юборилиб, ортиқча олинган маблағни истеъмолчига қайтариш тизими ишга туширилмоқда.
Ҳозирда тармоқ Солиқ қўмитаси ҳамда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг электрон тизимлари билан ўзаро интеграция қилинган ва ҳамкорликдаги ўзаро маълумотлар алмашинуви бўйича ишлайди. Сифатли мониторинг тизимини самарали ишлаши ҳамда техник жиҳатдан ишларни тезкор ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш мақсадида Рақобат қўмитасининг ҳудудий бошқармалари планшетлар билан таъминланади.
Маълумот учун, Президентнинг «Аҳолини дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлашни янада яхшилашга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларини улгуржи ва чакана сотиш уларни етказиб беришда иштирок этувчи воситачилар сонидан қатъий назар, улгуржи савдо учун сотиб олинган қийматидан 15 фоиздан, чакана савдо учун улгуржи нархидан 20 фоиздан ортиқ бўлмаган миқдорларда белгиланадиган чекланган савдо устамалари қўллаш тартиби белгиланган.