Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
Ироқ қамоқхонасидаги ўзбек аёллари президентга мурожаат йўллади
Мазкур мурожаат юзасидан Бош прокуратура маълумот берди.
Жорий йилнинг 27 апрел куни интернет тармоқларида Ироқдаги “Росафа” қамоқхонасида сақланаётган 44 нафар ўзбекистонлик маҳкума аёллар номидан Ўзбекистон Республикаси Президенти номига, уларни юртига қайтаришда кўмак сўраб мурожаат этгани тўғрисида видео жойлаштирилган.
Мазкур мурожаат юзасидан Бош прокуратура маълумот берди.
Қайд этилишича, “Росафа” қамоқхонасида сақланаётган ўзбекистонлик маҳкума аёллар “ИШИД” террористик ташкилотининг аъзолари хисобланиб, Сурия Араб Республикаси ва Ироқ давлати ҳудудида ушбу террористик ташкилот сафида фаолият юритиб келишган. Улар 2017 йилда Ироқ ҳукумати томонидан қўлга олиниб, 4 нафари умрбод ва қолганлари 15 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум қилинган.
Ушбу қамоқхонадаги шароитлар қониқарли даражада бўлмаганлиги боис, 2019 йил Ироқ хукумати билан келишувга асосан маҳкума аёлларнинг 64 нафар фарзандлари Ўзбекистонга олиб келиниб, яшаш манзилидаги қариндошлари қарамоғига ҳамда меҳрибонлик уйларига топширилган. Уларга давлат томонидан барча шароитлар яратилган.
Мазкур маҳкума аёлларнинг жазо муддатлари ниҳоясига этганидан сўнг, халқаро хуқуқ нормаларга асосан уларни Ўзбекистонга қайтариш чоралари кўрилади.