Qidirish

Сўнгги янгиликлар
21:05 / 2025-12-05 50

Тошкент йўлларида тирбандликларга қарши янги тизим жорий қилинади

17:36 / 2025-12-05 52

Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди

15:21 / 2025-12-04 128

Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди

13:38 / 2025-12-02 214

Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди

23:03 / 2025-12-01 241

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади

20:19 / 2025-12-01 219

Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар

22:09 / 2025-11-30 347

Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?

14:30 / 2025-11-29 316

Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди

19:52 / 2023-04-27 744 0 Дунё

Россиялик блогер қамоққа олинди. У Тошкентдаги семинарда қатнашиши керак эди

Россиялик блогер Елена Блиновская Россиядан чиқиб кетмоқчи бўлган вақтида қўлга олинди. У эртага, 28 апрель куни Тошкентдаги семинарда нутқ сўзлаши керак эди.

world-news

Iticket.uz маълумотларига кўра, Блиновская 28 апрель куни Ўзбекистон пойтахтидаги жойлардан бирида «Тўртинчи ўлчов» семинарида нутқ сўзлаши керак эди. Ҳозирда чипталар сервисдан олиб ташлангани йўқ. Чипталар нархи 1 миллион сўмдан 8,8 миллион сўмгача (90 дан 780 долларгача) туради. 

«Афсуски, аниқ маълумот йўқ бўлсада, биз бу масалани ҳал қиляпмиз», - деди РИА Новостига семинарнинг PR агентлиги.

Россия Тергов қўмитаси маълумотларига кўра, Блиновская 2019-2021 йиллар учун умумий суммаси 918 миллион рублдан ортиқ солиқларни тўламаган.

«У интернет орқали бизнесни «парчалаш» схемаси ёрдамида ахборот хизматларини тақдим этди, дейилади бошқарма.

Жиноят иши доирасида гумонланувчининг ишхонаси ва яшаш жойида тинтув ишлари олиб борилмоқда. Ҳозирда тергов давом этмоқда», - дейилади хабарда.

Аввалроқ Россия Тергов қўмитаси Блиновскаяга нисбатан солиқ тўлашдан бўйин товлаш ва жиноий даромадларни легаллаштириш бўйича иш қўзғатилгани, у Россия Федерациясидан чиқиб кетмоқчи бўлганида қўлга олингани ҳақида хабар берган эди.

Изоҳлар 0

Фикр билдириш