Сўнгги янгиликлар
Сторителлинг ва мутолаанинг инсон ривожидаги ўрни...
Парламентда Нукус воқеалари бўйича тузилган комиссия ахбороти тингланди
Навоийга Монголиядан 1000 бошга яқин Баят зотига мансуб қўйлар олиб келинди
Фаоллар айтаётган “иқтидор” эгаси оддий “Виртуал валютачи” бўлган...
Рустам Минниханов бошчилигидаги Татаристон делегацияси Навоий вилоятига ташриф буюрди
Тожикистоннинг Конибодомида яна тўрт кишининг жасадлари топилди. Маҳаллий аҳоли ваҳимада
Таҳлил қилинган давлат харидларида «Давлат харидлари тўғрисида»ги қонуннинг тегишли модда талаблари бузилганлик ҳолатлари аниқланди
Ички аудит хизмати ходимларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш тартиби белгиланди
Хитой Буюк Британия билан дипломатик можаро келтириб чиқариши мумкин
Агар Карл III нинг тож кийдириш маросимида Хитой вице-президенти Хан Чжен иштирок этса, Пекин дипломатик жанжал келтириб чиқариши мумкин. Бу ҳақда The Daily Telegraph нашри Британия ташқи ишлар вазирлигидаги манбаларга таяниб, хабар бермоқда.
Нашр суҳбатдошининг айтишича, расмий таклиф Хитой раҳбари Си Тсзинпинга йўлланган, бироқ протоколда таклиф этилган раҳбарнинг ўрнини у танлаган шахс эгаллаши мумкинлиги кўрсатилган.
Маросимда қатнашиши кутилаётган Хан Чжен сўнгги беш йил давомида материкнинг Гонконгга нисбатан сиёсатини назорат қилган ва бу Лондонда кескин танқидларга сабаб бўлган, натижада Британия-Хитой муносабатлари ёмонлашган.
“Бу одам халқаро шартнома - Хитой-Британия қўшма декларацияси (Гонконгни ХХРга ўтказиш тўғрисида 1984 йил) - йўқ қилингани учун жавобгардир! Айнан у туфайли демократия тарафдори бўлган Гонконг ҳукумати тинч фаоллари таъқиб қилинган.
Бу одамни ўз ролини ўйнаганини ҳисобга олсак, уни Буюк Британияга келиши барчанинг ғазабини келтириши аниқ”, - деди г Буюк Британиянинг ҳукмрон Консерватив партиясининг собиқ раҳбари Иан Дункан Смит.
Консерватив депутат Тим Лоугтоннинг таъкидлашича, тож кийдириш маросимида иштирок этиш учун Хан Чженни юбориш Буюк Британиянинг эркинликни севувчи халқини ҳақорат қилиш бўлади.
Вазирлар маҳкамасининг собиқ аъзоси Саймон Кларк ҳам унинг маросимда иштирок этишига қарши чиқди.
Хан Чженнинг эҳтимолий ташрифи бўйича баҳслар Лондоннинг Пекинга нисбатан сиёсати бўйича кенгроқ мунозаралар чоғида авж олди.
Ташқи ишлар вазири Жеймс Клеверли 26 апрель куни нутқ сўзлаб, Хитой билан совуқ уруш бошланишидан огоҳлантирди ва қироллик миллий хавфсизлик манфаатларини биринчи ўринга қўйиши ва Пекинни очиқдан-очиқ танқид қилишда давом этиши шарти билан Хитой билан алоқаларни сақлаб қолиш ва ривожлантириш зарурлигини таъкидлади.
Маълумот ўрнида, Карл ИИИнинг тож кийиш маросими Елизавета ИИ вафотидан саккиз ой ўтиб, 6 май куни Лондондаги Вестминстер аббатлигида 2000 киши иштирокида бўлиб ўтади.