Сўнгги янгиликлар
Истанбул 18–21 сентябрда Босфор Кубоги 2025 қайиқлар пойгасига мезбонлик қилади
Ҳамюртимиз “Юксак эҳтиром” халқаро эсдалик кўкрак нишони билан тақдирланди
Фарғона деҳқон бозоридаги нарх-навo халқ учунми ёки…
Сентябрдан бошлаб мигрантлар илова орқали кузатилади
Касб ва хорижий тилларга ўқитиш учун ваучер бериш тартиби белгиланди
Касб ва хорижий тилларга ўқитиш учун ваучер бериш тартиби белгиланди
Фарғонада уй боғчасида 43 нафар болага ноқонуний диний сабоқ бериб келингани аниқланди
Ўзбекистон ва Иордания ўртасида 15 та ҳужжат имзоланди
Эрдоған юрак хуружига учрагани ростми?
Кеча, 26 апрель куни Туркия етакчиси жонли эфирда тоби қочиб, эфирни тўхтатишни сўради.

Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған маъмуриятининг алоқа бўлими қошида ташкил этилган Дезинформацияга қарши кураш маркази чоршанба куни унинг юрак хуружига учрагани ва касалхонага ётқизилгани ҳақидаги хабарларни рад этди.
«Эрдоғаннинг юрак хуружи бўлгани ва касалхонага ётқизилгани ҳақидаги иддаолар ҳақиқатга тўғри келмайди. Президент эртага бўлиб ўтадиган Аккую атом электр станциясида биринчи ёқилғини юклаш маросимида жонли эфир орқали иштирок этади», - дейилади марказ хабарида.
Президент маъмурияти Туркия раҳбарининг соғлиғи ёмонлашаётгани ҳақидаги асоссиз даъволарни ҳам кескин рад этди.
«Президентимиз Режеп Таййип Эрдоғаннинг соғлиғи ҳақидаги бу асоссиз даъволарни қатъиян рад этамиз. Эртага президентимиз видеоконференция орқали Аккую атом электр станциясининг ишга туширилишида иштирок этади.
Қанчалик дезинформация қилишмасин, вазиятни ўзгартира олишмайди. Турк халқи ўз раҳбарини қўллаб-қувватлаётгани ва 14 май куни бўлиб ўтадиган сайловда Ражаб Эрдоған ва Адолат ва тараққиёт партияси ғалаба қозониши ҳақиқатдир», — дейилади маъмуриятнинг Тwиттеръдаги расмий саҳифасида эълон қилинган баёнотда.
Туркия вице-президенти Эрдоғанда енгил шамоллаш борлигини айтди.
“Президентимизнинг аҳволи жуда яхши. Доимий алоқадамиз. Бир оз шамоллаб қолган”, - дея таъкидлади сиёсатчи.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркия президенти чоршанба кунига режалаштирилган барча оммавий чиқишларни бекор қилганди.
Бундан ташқари, у Аккую АЭСда ядровий ёқилғи етказиб бериш маросимида иштирок этиш учун 27 апрель куни Мерсинга сафарини бекор қилди, у видео алоқа орқали иштирок этади.
Эрдоған, шунингдек, тўғридан-тўғри эфирга узатилиши керак бўлган Туркиянинг тўрт телеканалида пайшанба куни бўлиши керак бўлган интервьюни ҳам бекор қилди.



