Qidirish

Сўнгги янгиликлар
17:36 / 2025-12-05 10

Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди

15:21 / 2025-12-04 99

Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди

13:38 / 2025-12-02 188

Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди

23:03 / 2025-12-01 217

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади

20:19 / 2025-12-01 194

Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар

22:09 / 2025-11-30 320

Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?

14:30 / 2025-11-29 294

Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди

11:55 / 2025-11-29 269

ИИВ Қўриқлаш департаментига раҳбар тайинланди

23:18 / 2023-04-24 724 0 Сиёсат

Эрон ЕИ ва Буюк Британиянинг обрўли одамларини қора рўйхатга қўшди

Бугун, 24 апрель куни Эрон ҳукумати санкциялар рўйхатини кенгайтирди, дея хабар бермоқда ТАСС агентлиги.

world-news

Маълум қилинишича, Теҳрон Европа Иттифоқининг 11 нафар жисмоний ва 1 юридик шахсига, шунингдек, 6 нафар жисмоний ва 3 нафар Буюк Британия юридик шахсига қарши санкциялар киритган.

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги тегишли органлар билан маслаҳатлашганидан сўнг ва тегишли қоидалар ва механизмлар доирасида қуйидаги жисмоний ва юридик шахсларни <...> Европа Иттифоқи ва Буюк Британияни терроризм ва террорчи гуруҳларни қўллаб-қувватлаганлик учун санкциялар рўйхатига киритди.

Улар Эрон халқига қарши террорчилик ҳаракатлари ва зўравонликларни қўзғатиш, Эроннинг ички ишларига аралашиш, Эронда зўравонлик ва тартибсизликларни қўзғатиш, Эрон ҳақида ёлғон маълумот тарқатиш ва Эрон халқига қарши санкциялар режимини кучайтиришда иштирок этишган”, — дейилади хабарда.

Қора рўйхатга, хусусан, Германияда рўйхатдан ўтган Германия-Исроил жамияти ва Британия денгиз флоти қўмондони Бенжамин Жон Кей ҳам киритилган.

Эрон юрисдикцияси доирасида аниқланган тақдирда, чекловлар қўйилган шахсларнинг банк ҳисоблари ва активлари блокланади, қора рўйхатдагиларнинг республика ҳудудига кириши тақиқланади.

Шунингдек, бугун Буюк Британия, АҚШ ва Европа Иттифоқи Ислом инқилоби қўриқчилари корпусининг (ИРГC, Эрон Қуролли кучларининг элита бўлинмаси) тўрт нафар аъзосига қарши санкциялар жорий қилди.

Изоҳлар 0

Фикр билдириш