Сўнгги янгиликлар
Истанбул 18–21 сентябрда Босфор Кубоги 2025 қайиқлар пойгасига мезбонлик қилади
Ҳамюртимиз “Юксак эҳтиром” халқаро эсдалик кўкрак нишони билан тақдирланди
Фарғона деҳқон бозоридаги нарх-навo халқ учунми ёки…
Сентябрдан бошлаб мигрантлар илова орқали кузатилади
Касб ва хорижий тилларга ўқитиш учун ваучер бериш тартиби белгиланди
Касб ва хорижий тилларга ўқитиш учун ваучер бериш тартиби белгиланди
Фарғонада уй боғчасида 43 нафар болага ноқонуний диний сабоқ бериб келингани аниқланди
Ўзбекистон ва Иордания ўртасида 15 та ҳужжат имзоланди
Фарғонада 3.5 миллиард сўмлик давлат харидида бир кишига тегишли иккита МЧЖ «рақобатлашган»
Фарғона вилояти Ёзёвон туманида 3.5 миллард сўмлик давлат харидида бир кишига тегишли иккита МЧЖ «рақобатлашган»и аниқланди.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан ўтказилган мониторинг натижасида Ёзёвон туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси буюртмачилигида ички хўжалик йўлларида амалга ошириладиган жорий таъмирлаш ишлари учун олинадиган ТИБ-Б М-1 маркали асфальт сотиб олиш мақсадида 2023 йил 10 апрель куни ўтказилган 3 млрд 494 млн сўмлик давлат харидида бир қатор қонунбузилишларига йўл қўйилган.
Давлат харидида иштирок этган битта манзилда фаолият юритувчи 2 та МЧЖнинг раҳбари ва таъсисчиси бир киши эканлиги яққол кўриниб турган бўлсада, мавжуд аффилланганлик ҳолатларига баҳо берилмаган ва ноҳалол рақобатни келтириб чиқарганлиги ўрганилмаган ҳамда ҳолат бўйича танловни ўтказишни вақтинчалик бекор қилиш чоралари кўрилмаган.
Мазкур ҳолатлар бўйича харид комиссиясининг баённомасини бекор қилиш тўғрисида Агентлик томонидан 2023 йил 10 апрель куни буюртмачига тақдимнома киритилди ҳамда қонуний чора кўриш учун тўпланган ҳужжатлар Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекциясига юборилган.
Агентликнинг тақдимномасига биноан Ёзёвон туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан 2023 йил 11 апрель куни харид комиссиясининг баённомаси бекор қилинган.



