Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
Россия Ўзбекистонга нефть етказиб бериш ҳажмини ошириши мумкин
«Росатом» Ўзбекистонда янги атом энергетикаси иншоотларини қуришга қизиқиш билдирмоқда.
Россия Ўзбекистонга нефть ва нефть маҳсулотлари етказиб бериш ҳажмини ошириши, шунингдек, янги атом иншоотларини қуришда иштирок этиши мумкин. Бу ҳақда ТАСС агентлиги хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, мазкур масалалар Ўзбекистон энергетика вазири Жўрабек Мирзамахмудов ва Россия бош вазири ўринбосари Александр Новакнинг Москвада бўлиб ўтган учрашувида муҳокама қилинган.
“Томонлар газ, нефть, электроэнергетика соҳалари, жумладан, қайта тикланадиган энергия ва гидроэнергетика лойиҳалари, шунингдек, атом қурилиши соҳасидаги ҳамкорлик истиқболларини кўриб чиқдилар.
Суҳбат чоғида, хусусан, Ўзбекистонга нефть ва нефть маҳсулотлари етказиб беришни кўпайтириш имкониятлари, шунингдек, Росатомнинг янги атом энергетикаси объектларини қуришдаги иштироки истиқболлари муҳокама қилинди”, - дейилади хабарда.