Сўнгги янгиликлар
Сторителлинг ва мутолаанинг инсон ривожидаги ўрни...
Парламентда Нукус воқеалари бўйича тузилган комиссия ахбороти тингланди
Навоийга Монголиядан 1000 бошга яқин Баят зотига мансуб қўйлар олиб келинди
Фаоллар айтаётган “иқтидор” эгаси оддий “Виртуал валютачи” бўлган...
Рустам Минниханов бошчилигидаги Татаристон делегацияси Навоий вилоятига ташриф буюрди
Тожикистоннинг Конибодомида яна тўрт кишининг жасадлари топилди. Маҳаллий аҳоли ваҳимада
Таҳлил қилинган давлат харидларида «Давлат харидлари тўғрисида»ги қонуннинг тегишли модда талаблари бузилганлик ҳолатлари аниқланди
Ички аудит хизмати ходимларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш тартиби белгиланди
Activistʻга берилган жазода диний адоватдан кўра кўпроқ шахсий адоват бор — Расул Кушербаев
Табиат ресурслари вазирининг маслаҳатчиси Расул Кушербаев Activist лойиҳаси асосчиси Хожиакбар Носировга қўйилган айблов адолатсиз бўлганини маълум қилди.
«Activist лойиҳаси асосчиси Хожиакбар Носиров мен кузатиб борадиган кам сонли блогерлардан бири. Кеча унинг 15 суткага қамалганини эшитиб, бу воқеага доир барча хабар ва муносабатларни кузатдим. Ва блогерга «кўпиртирилган» айб қўйиб, адолатсизлик қилинган, деган фикрга келдим.
Биринчидан, блогернинг йогуртлар бўйича билдирган фикри, яъни йогуртлар таркибида кармин моддаси бор йўқлигига ойдинлик киритилмаган. Агар у айтган йогуртлар таркибида шундай модда бўлиб, бу Ислом динига эътиқод қилувчилар учун истеъмолда мумкин эмас бўлса, блогер ҳақиқатни айтган бўлиб чиқади.
Иккинчидан, бирор бир маҳсулот таркибида мусулмонлар учун ҳалол ёки ҳаром модда бор ёки йўқлиги ҳақида маълумот берганлик, гапирганлик қачондан бери диний адоватни уйғотадиган бўлиб қолди?
Қатор колбаса ва бошқа озиқ овқатлар ҳақида ҳалол сўзини ишлатиб реклама тарқатганлар унда нима учун шу вақтгача жавобгар бўлишмаган?
Учинчидан, блогернинг айнан қайси гап ёки ҳаракати жамиятда диний адоват уйғотгани тегишли мутахассис ва экспертлар томонидан тасдиқландими? Бунга ойдинлик киритилмаган.
Тўртинчидан, блогернинг йогурт ҳақидаги фикри ишлаб чиқарувчига зарар етказган, деб ҳисоблаган тақдирда компаниялар блогерни судга бериши мумкин. Бу жараёнга ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар бир томоннинг ёнини олиб аралашиши керакмас.
Бешинчидан, «ИИБ ходимига бўйсунмаслик», деган модда истаган одамни ичкарига олиб кириш учун ишлатиладиган айрим орсизларнинг «дежурний статьяси»га айланиб қолгани учун, бу модда «страховка» учун қўйилган, деган фикр туғилмоқда. Агар диний адоват моддаси синса, ушбу модда захирада туруши учун.
Юқоридагиларга кўра, Activist лойиҳаси асосчисига берилган жазода диний адоватдан кўра кўпроқ шахсий адоват борга ўхшайди» – деб ёзди собиқ депутат.