Сўнгги янгиликлар
Туркия туризм бўйича дунёда 4-ўринга чиқди
Туркиянинг сеҳрли сув ости дунёси ҳақида нималар маълум?
"Strongmen Games": Кучлилар аниқланди
Туркиядаги энг мафтункор яхта манзиллари
«Ўзларингизга яхши бўлмайди» – Оқдарё ҳокимлиги фермерлар пилла режасини топширишга мажбур эканлигини айтган «зам» ҳокимнинг ҳаракатларини оқлаб чиқди
Ботир Зарипов ноқонуний ҳолатларнинг олдини олишни мақсад қилган – Бухоро ҳокимлиги муносабат билдирди
«Неварамнинг чет элда ўқиши учун қандай пул топсам деб уйқуларим қочади» – олмалиқлик фаол «Умид» фонди ёпилганидан ранжиб, янги таклиф билан чиқди
Дунё билан баробар қадам…
Эрдоған Мирзиёевга TOGG электромобилини совға қилади
Туркия президенти Режеп Тоййип Эрдоған ва унинг рафиқаси мамлакатда ишлаб чиқарилган TOGG электрокарининг илк соҳибларига айланишди.

Анқарадаги президент саройида бўлиб ўтган тантанали топшириш маросимида конвейердан янги чиққан TOGG T10X — C-синфидаги кроссовернинг икки хили рангдагиси — қизил ва тўқ кўк туслиси тақдим этилди. Қизил рангли электрокар Туркиянинг биринчи хоними Амина Эрдўғанга топширилди. Шундан сўнг, Туркия етакчиси “Анадолу” деб аталувчи машинани бошқариб кўрди.
“Бугун биз халқимизнинг 60 йиллик орзуси рўёбга чиққанининг гувоҳи бўлдик. TOGG рекордларни урди ва у бизнинг ўз автомобилимиз”, – деган Эрдўған.
Шунингдек, Эрдоған ушбу автомобиллар қардош Ўзбекистон ҳамда Озарбойжон н президентларига ҳам етказилишини айтди.
“Алиевга аллақачон етказилди. Бугун уни топширишади. Унинг ранги Анадўлу (қизил) эди. Чунки Илҳом Алиев шунақасидан хоҳлади. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга ҳам юборилади”, — деди Эрдоған.
TOGG — тўрт йўловчини бағрига олувчи, фақат орқа ғилдираклари юритувчи бир моторли кроссовернинг 272 от кучига қувватига эга оддий версияси 7,6 сония ичида 100 км/соат тезликка эришади.
У тўла қувватда 300 км йўл босади. Тўлиқ юритишга эга бўлган икки моторли, 544 от кучига эга варианти 100 км/соат тезликка 4,8 сонияда эришади ва тўла қувват билан 523 километр масофани босиб ўтиши мумкин.
Аккумуляторни 80 фоизга қувват билан тўлдириш ярим соатдан кўп вақтни олмайди. Ишлаб чиқарувчилар вақт ўтиши билан TOGG C-SUV учинчи даражадаги автопилот билан ҳам таъминланишини ваъда қилишмоқда.



