Сўнгги янгиликлар
Ёмғир керак: Табиат ва инсон ўртасидаги мувозанат издан чиқмоқда
Президент Мирзиёев Саудия Арабистони делегациясини қабул қилади ва “Янги Тошкент” аэропорти қурилишига старт беради
Каппадокия 17-19 октябрда “Salomon Cappadocia Ultra-Trail” югуриш пойгасига мезбонлик қилади
Ўзбекистон павильони Осака EXPO–2025 кўргазмасида олтин медалга сазовор бўлди
Ўртаҳисар “Дунёнинг энг гўзал 50 қишлоғи” рўйхатига киритилди
Қора денгиз: яшил гўзаллик ва шифобахш булоқлар маскани
Замонавий сулола: Хитойдаги «МИНГ» ҳукмронлиги тугатилди
Марғилонда аҳолига сотилган арзон уйлар: имтиёзми ёки тузоқ?
Тошкентда аёл 3 нафар фарзанди билан ўзини 9 қаватдан ташлади. Воқеа ортидан жиноят иши очилган
Марҳуманинг турмуш ўртоғи ҳозирда "Умра"да...

Куни кеча ижтимоий тармоқларда Сергелида аёл 3 нафар фарзанди билан ўзини 9 қаватдан пастга ташлагани ҳақида хабарлар тарқалди. Мазкур хабар юзасидан Бош прокуратура расмий баёнот берди.
Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳамда Тошкент шаҳар прокуратура раҳбарияти бошчилигидаги тезкор-тергов гуруҳи томонидан воқеа жойи кўздан кечирилиб, текшириш ҳаракатлари олиб борилган.
Аниқланишича, 3 апрель куни соат 19.20 ларда Сергели тумани 8-мавзедаги кўп қаватли уйида яшаб келган аёл (1996 й.т.) икки нафар ўғли ва бир нафар қизини қасддан ўлдириш мақсадида, 9-қаватдан бирин кетин деразадан ташлаб юбориб, сўнгра ўзи ҳам ойнадан сакраб ўз жонига қасд қилган. Оқибатда барчаси ҳодиса жойида вафот этишган.
Ушбу ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97 (Қасддан одам ўлдириш) ва 103 (Ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш) моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.
Олинган маълумотларга кўра, марҳума аёл Тошкент вилояти Зангиота туманида турмуш ўртоғи билан истиқомат қилган хонадонда 2022 йил октябрь ойида ёнғин содир бўлганлиги сабабли 3 нафар фарзандлари билан бирга онасининг Сергели 8-мавзесидаги уйига келиб, улар билан бирга бирга истиқомат қилиб келган ҳамда ушбу ҳолатлар унинг руҳиятига салбий таъсир кўрсатган.
Шунингдек, марҳуманинг турмуш ўртоғи ҳозирда "Умра" зиёрати мақсадида Саудия Арабистонда эканлиги аниқланган.
Тергов гуруҳи томонидан ушбу фожеанинг барча эҳтимолий сабабларини синчковлик билан текшириш мақсадида қатор тергов тахминлари ишлаб чиқилган.
Хусусан, оилавий келишмовчилик, марҳумада кузатилган руҳий ўзгаришларга олиб келган сабаблар, ўз-ўзини ўлдириш даражасига келтириш ва бошқа тахминларнинг барчаси дастлабки тергов жараёнида батафсил текширилади.




Изоҳлар 1
