Сўнгги янгиликлар
«Ўқитувчиларга имтиёзли автокредит орқали автомобилларни сотишга тайёрмиз» – «Ўзавтосаноат»
Айдар–Арнасой кўллар тизими – кимнинг тизгинида?
ССП раиси ўринбосари Нодира Шотурсунова Наманганда фаол ва ташаббускор аёл тадбиркорлар билан учрашди
Сторителлинг ва мутолаанинг инсон ривожидаги ўрни...
Парламентда Нукус воқеалари бўйича тузилган комиссия ахбороти тингланди
Навоийга Монголиядан 1000 бошга яқин Баят зотига мансуб қўйлар олиб келинди
Фаоллар айтаётган “иқтидор” эгаси оддий “Виртуал валютачи” бўлган...
Рустам Минниханов бошчилигидаги Татаристон делегацияси Навоий вилоятига ташриф буюрди
Ўзбекистонда иш ҳақи, пенсия ва нафақалар яна бир бор оширилади
2023 йилда Ўзбекистонда иш ҳақи, пенсия ва нафақаларни яна бир бор ошириш режалаштирилган.
Биринчи ўсиш доирасида 1 апрелдан пенсия ва нафақалар ўртача 7 фоизга, 1 майдан эса бюджет соҳаси ходимларининг иш ҳақи ошади.
Бундан ташқари, бундай ўсиш 2023 йилнинг сентябрида ҳам кузатилиши кутилмоқда. Яъни, иккинчи ўсиш 1 сентябрдан режалаштирилган бўлиб, давлат сектори ходимларининг иш ҳақи, пенсия ва нафақалар яна 10 фоизга ошиши керак бўлади.
2023 йилда иш ҳақи ва пенсияларнинг икки баравар ошиши ҳисобига умумий ўсиш ўртача 17,7 фоизни ташкил этади. Натижада, иш ҳақини индексация қилиш прогноз қилинган инфляция даражасидан (10% доирасида) юқори бўлади.
Айни вақтда Президент фармони билан 1 апрелдан пенсия ва нафақалар миқдори 7 фоизга оширилди.
Бунда:
– пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 347 000 сўм;
– ёшга доир энг кам пенсиялар – 677 000 сўм;
– иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги пенсияларнинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – 747 000 сўм қилиб белгиланади.
1 майдан меҳнатга ҳақ тўлаш миқдори 7 фоизга оширилади.
Бунда:
– меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 980 000 сўм (бунгача 920 минг сўм эди);
– базавий ҳисоблаш миқдори – 330 000 сўм (бунгача 300 минг сўм эди) қилиб белгиланади.