Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
Украиналиклар Ўзбекистондан фармацевтика компаниясини сотиб олди
Украинанинг “Юрия-Фарм” компанияси “Река-Мед” (Ўзбекистон) фармацевтика компаниясини сотиб олди. Бу ҳақда Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) матбуот хизмати хабар берди.
Европа тикланиш ва тараққиёт банки “Юрия-Фарм”га компанияни сотиб олишда ёрдам берган, яъни 10 миллион евро маблағ ажратди. Бу Украина фармацевтика компаниясига Ўзбекистон бозори учун дори воситалари ишлаб чиқариш имконини беради.
Қайд этиш жоизки, “Юрия-фарм” хорижга етказиб берилаётган маҳсулотларнинг 30 фоизидан 15 фоизи Ўзбекистонга тўғри келади.
“Бу келишув Украинада ҳам, Ўзбекистонда ҳам дори воситаларининг мавжудлиги ва арзонлигини оширади. Шунингдек, у “Юрия-Фарм”нинг рентабеллигини оширади ва Украинадан ташқарида қўшимча ишлаб чиқариш майдончасини жойлаштиришда ишлаб чиқариш хатарларини диверсификация қилиш имконини беради”, — деди Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг Шарқий Европа ва Кавказ бўйича бошқарувчи директори Маттео Патроне.
Маълумот ўрнида, Юриа-Фарм тарихи 1990 йилда Михаил Гуменюк томонидан асос солинган компания М.Т.К. Тиббиёт маркази деб аталган пайтдан бошланган. 1998 йилда компания ўз фаолиятини “Юрия-Фарм” МЧЖ сифатида давом эттирди.
Украинада фармацевтика компанияси 3 фоиз бозор улушини эгаллайди ва йиллик ишлаб чиқариш 290 миллион дона маҳсулотга етади.
“Река-Мед” ҚК 2006 йилда ташкил этилган ва Сирдарё вилоятида жойлашган. Компания тиббий ечимлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган.