Сўнгги янгиликлар
Ёмғир керак: Табиат ва инсон ўртасидаги мувозанат издан чиқмоқда
Президент Мирзиёев Саудия Арабистони делегациясини қабул қилади ва “Янги Тошкент” аэропорти қурилишига старт беради
Каппадокия 17-19 октябрда “Salomon Cappadocia Ultra-Trail” югуриш пойгасига мезбонлик қилади
Ўзбекистон павильони Осака EXPO–2025 кўргазмасида олтин медалга сазовор бўлди
Ўртаҳисар “Дунёнинг энг гўзал 50 қишлоғи” рўйхатига киритилди
Қора денгиз: яшил гўзаллик ва шифобахш булоқлар маскани
Замонавий сулола: Хитойдаги «МИНГ» ҳукмронлиги тугатилди
Марғилонда аҳолига сотилган арзон уйлар: имтиёзми ёки тузоқ?
«Рус аскарлари Бучада мингдан ортиқ одамни ўлдиришган» — Зеленский

Украина президенти Владимир Зеленский Киев вилоятининг Буча шаҳрида рус аскарлари 1,4 мингдан ортиқ Украина фуқаросини ўлдирганини айтди. Бу ҳақда Украина раҳбари расмий Telegram саҳифасида маълум қилди.
“Буча. 33 кунлик ишғол. 1,4 мингдан ортиқ ўлим, улардан 37 нафари болалар. 175 дан ортиқ одам қабрлар ва қийноқ камералари, 9 минг Россия ҳарбий жиноятлари...
Бу босқинчи давлат армиясининг ваҳшийликларининг рамзи. Биз буни ҳеч қачон кечирмаймиз. Барча айбдорларни жазолаймиз”, — деди Зеленский.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йил 24 февралда кенг кўламли босқин бошланиши билан руслар Беларус ҳудудидан Киев вилоятига кириб келишди.
Бучада рус аскарлари ғайриинсоний ваҳшийлик қилдилар: аёлларни зўрладилар, уларнинг эрларини ўлдирдилар. Бундан ташқари тинч аҳолини қатл этиш, қийноқлар ва зўрлаш, шунингдек, талон-тарож қилиш ҳолатлари қайд этилган. 2022 йил 31 март куни Украина Қуролли кучлари Буча шаҳрини Россия ишғолидан озод қилди.



