Сўнгги янгиликлар
Истанбул 18–21 сентябрда Босфор Кубоги 2025 қайиқлар пойгасига мезбонлик қилади
Ҳамюртимиз “Юксак эҳтиром” халқаро эсдалик кўкрак нишони билан тақдирланди
Фарғона деҳқон бозоридаги нарх-навo халқ учунми ёки…
Сентябрдан бошлаб мигрантлар илова орқали кузатилади
Касб ва хорижий тилларга ўқитиш учун ваучер бериш тартиби белгиланди
Касб ва хорижий тилларга ўқитиш учун ваучер бериш тартиби белгиланди
Фарғонада уй боғчасида 43 нафар болага ноқонуний диний сабоқ бериб келингани аниқланди
Ўзбекистон ва Иордания ўртасида 15 та ҳужжат имзоланди
Бойсунда банк тадбиркорни ботқоққа ботиряптими?! Ёхуд «Ипотека» банкинг Сурхонча найранглари
Бойсунда боғ яратмоқчи бўлган тадбиркор мана иккинчи йилдирки банкдан кредит ололмаяпти.

Гап шундаки, “Бойсун анорлари” МЧЖ раҳбари Олим Саидов Сайроб массиви Чилонзор қишлоғидаги йўл бўйидан 2021 йилнинг 29 апрелида 23 гектар ерда анорзор барпо қилиш учун ҳоким қарорини олади.
“Яхши ниятларда иш бошлаб, 200-300 миллионлик ишларни бажардим. Нотекис жойларни эпақага келтириш учун икки ойдан зиёд вақт мобайнида беш олтита техника ва йигирма нафар одамни тинимсиз ишлатишимизга тўғри келди.
Бу катта ишлар банкдан кредит олишни тақозо этди. Мен ўйладимки банклар тадбиркорнинг ҳақиқий кўмакчиси бўлса керак деб.
Афсуски, банкдан кредит олиш мен уйлаганчалик осон иш эмас экан. Ҳамма ҳужжатим жойида, республика кредит беришга розилик берган,таъминотга банкинг эътирози бўлмаса нега кредит чиқаришни бунчалик чўзишади ҳайронман.
Сўраётган қарз суммаси ҳам катта эмас 800 миллион сўм. Энг одамга алам қиладигани энди кредит чиқиб қолар деб турганимда бир иккита хатоси бор экан шуни тўғрилаб кейинги ой келинг дейди. Банк ходимларининг айтган камчиликларини тўғрилаб келсам, тўртта камчилик топиб шуларни тўғрилаб келинг дейди.
Хуллас, атиги иккита камчиликдан бошланган хатолар ҳар ойда икки бараварга кўпайиб 7 ой да йигирмага яқинлашди. Барака топгур шу камчиликларини нега бошида биратўласи айта қолишмайди.
Ё Бойсундан Термизга ҳафтанинг беш кунида 150 км босиб сарсон бўлишимдан «Ипотека» АТИБ банкинг Термиз филиалидагилар маза қилишадимикан? Биронтасига ёмон гапирмаган бўлсам. Қизиғи улар хам менга ёмон гапирмайди.
Фақат уни тўғрилаб келинг, эртан келинг-индин келинг. Ундан кўра дангал айтинглар кредит бермаймиз деб. Менинг ҳасратларимни Республика банклари раҳбарияти ва бошқа мутасаддиларга етказинг илтимос”, — дейди тадбиркор.
Ишонамизки, биздан ёрдам сўраган тадбиркорни дардини тинглайдиган ва нега кредит берилиши кечикаётганини тушунтириб берадиган масъуллар бор.



