Сўнгги янгиликлар
Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди
Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди
Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади
Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар
Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?
Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди
ИИВ Қўриқлаш департаментига раҳбар тайинланди
Солиқ қўмитасида хатога йўл қўйган раҳбарлар жиддий жазоланди
Бугун, 28 март куни соат 13:00 га қадар ортиқча олинган бўнак маблағлари солиқ тўловчиларга қайтарилади
Ижтимоий тармоқларда акс садо берган Тошкент шаҳрида қайд етилган фойда солиғи бўйича ҳолатлар Солиқ қўмитаси томонидан зудлик билан ўрганилди. Натижада бир нечта раҳбарларга жиддий жазо чоралари қўлланилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Бугун, 28 март куни соат 13:00 га қадар ортиқча олинган бўнак маблағлари солиқ тўловчиларга қайтарилади.
Қўмита мажбурий тарзда бўнак ундирилишини ўзбошимчалик, деб баҳолаган. Тезкор ўрганиш натижалари танқидий равишда кўриб чиқилиб, камчиликларга йўл қўйганликлари учун Солиқ қўмитаси масъул назорат департаменти бошлиғи Б.Муқимов ва Тошкент шаҳар бўлим бошлиғи О.Лутфуллаев эгаллаган лавозимидан озод этилди.
Шунингдек, Тошкент шаҳар солиқ бошқармаси бошлиғи Ю.Насимжанов ва бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари Ж.Мирпўлатовнинг махсус унвонлари бир поғонага пасайтирилиб, интизомий жазо чораси белгиланди.
Солиқ қўмитаси солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатиш департаменти бошлиғи Х.Базаровга нисбатан хайфсан интизомий жазо чораси тайинланди.