Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
Исроил президенти суд-ҳуқуқ ислоҳоти тўғрисидаги реформани тўхтатишга чақирди
Исроил президенти Ицхак Герцог ҳукуматни суд-ҳуқуқ ислоҳотини қабул қилишни зудлик билан тўхтатишга чақирди. Бу ҳақда Jerusalem Post хабар берди.
“Исроил халқининг бирлиги, масъулият учун сизни қонунчилик жараёнини зудлик билан тўхтатишга чақираман”, — дея президент сўзларини келтирди газета.
Кеча, 26 март куни минглаб исроилликлар Қуддусдаги Бош вазир Бенямин Нетаняху мудофаа вазири Ёав Галлантни ишдан бўшатгандан сўнг унинг қароргоҳи яқинидаги полиция назорат пунктини бузиб ўтди.
Бир кун аввал Галлант телевидение орқали халққа мурожаатида хавфсизлик нуқтаи назаридан суд-ҳуқуқ ислоҳотларини тўхтатиб қўйишга чақирган эди.
Шундан сўнг Исроилнинг Нью-Йоркдаги бош консули Асаф Замир ҳам олиб борилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳоти мамлакат демократик тузумининг пойдеворини йўқ қилишини таъкидлаб, ўз лавозимини тарк этишга қарор қилди.
IDF резервидаги турли гуруҳлар ҳукуматга суд-ҳуқуқ ислоҳотларини тўхтатишни талаб қилиб, бир неча бор очиқ хатлар ёздилар ва норозилик сифатида заҳирада хизмат қилишдан бош тортдилар, улар орасида элита бўлинмалари ва ҳаво кучлари учувчилари ҳам бор эди.
Нетаняху ҳукумати таклиф қилган қонунлар тўплами Олий суд ваколатларини сезиларли даражада чеклайди, шунингдек, ҳокимиятга судьяларни тайинлаш устидан назоратни беради.