Сўнгги янгиликлар
Сторителлинг ва мутолаанинг инсон ривожидаги ўрни...
Парламентда Нукус воқеалари бўйича тузилган комиссия ахбороти тингланди
Навоийга Монголиядан 1000 бошга яқин Баят зотига мансуб қўйлар олиб келинди
Фаоллар айтаётган “иқтидор” эгаси оддий “Виртуал валютачи” бўлган...
Рустам Минниханов бошчилигидаги Татаристон делегацияси Навоий вилоятига ташриф буюрди
Тожикистоннинг Конибодомида яна тўрт кишининг жасадлари топилди. Маҳаллий аҳоли ваҳимада
Таҳлил қилинган давлат харидларида «Давлат харидлари тўғрисида»ги қонуннинг тегишли модда талаблари бузилганлик ҳолатлари аниқланди
Ички аудит хизмати ходимларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш тартиби белгиланди
«Украина ўқ-дори ва қурол-яроғ етишмаслиги сабабли ҳозирча қарши ҳужумга ўта олмайди» —Зеленский
Зеленский Япониянинг Yomiuri газетасига интервью берди.
Украина президенти Владимир Зеленский армия ҳозирча шарқий йўналишда қарши ҳужумга ўта олмаслигини тан олди ва буни қурол-яроғ етишмаслиги билан изоҳлади.
“Биз қарши ҳужумни ҳозирча бошлай олмаймиз. Танклар, артиллерия ва АҚШнинг бир нечта ракета тизимлари HIMARS’сиз биз жасур аскарларимизни фронтга жўната олмаймиз”, - деди Украина раҳбари.
У, шунингдек, ўқ-дориларнинг жиддий тақчиллигига ишора қилиб, Киев ҳамкорлардан уларнинг таъминотини кутаётганини таъкидлади.
Украина ва Россия ўртасида тинчлик музокараларини қайта бошлаш имкониятига тўхталар экан, Зеленский “бунинг учун мутлақо ҳеч қандай шарт-шароит яратилмаган” деган фикрни билдирди.
Бундан ташқари, у Хитой томонидан таклиф қилинган тинчлик режасига шубҳа билан қарашини айтди.
“Хитойдан воситачилик қилиш ёки музокаралар ташкил этиш бўйича ҳеч қандай таклиф олганимиз йўқ”, — деб қўшимча қилди Украина президенти.