Сўнгги янгиликлар
Ёмғир керак: Табиат ва инсон ўртасидаги мувозанат издан чиқмоқда
Президент Мирзиёев Саудия Арабистони делегациясини қабул қилади ва “Янги Тошкент” аэропорти қурилишига старт беради
Каппадокия 17-19 октябрда “Salomon Cappadocia Ultra-Trail” югуриш пойгасига мезбонлик қилади
Ўзбекистон павильони Осака EXPO–2025 кўргазмасида олтин медалга сазовор бўлди
Ўртаҳисар “Дунёнинг энг гўзал 50 қишлоғи” рўйхатига киритилди
Қора денгиз: яшил гўзаллик ва шифобахш булоқлар маскани
Замонавий сулола: Хитойдаги «МИНГ» ҳукмронлиги тугатилди
Марғилонда аҳолига сотилган арзон уйлар: имтиёзми ёки тузоқ?
«Туркия ҳеч қандай урушда қатнашмайди» — Эрдоған
Туркия Россияга қарши санкцияларга қўшилмаган ва ҳозирда зиддиятни ҳал қилиш учун турли тинч ташаббуслар билан чиқмоқда.

Президент Режеп Тоййип Эрдоған Туркия халқига мурожаат билан чиқиб, турк халқи доимо тинчлик тарафдори эканлигини маълум қилди.
“Халқимга мурожаат қилмоқчиман: Туркия ҳеч қандай урушда қатнашмайди, у доимо тинчлик тарафдори ва тинчлик ҳимоячиси бўлади. Ҳозир Россия ва Украина билан боғлиқ вазиятда ҳам шундай қиляпти”, — дейди Эрдоған.
Туркия Россияга қарши санкцияларга қўшилмаган ва ҳозирда зиддиятни ҳал қилиш учун турли тинч ташаббуслар билан чиқмоқда.
Бундан ташқари Эрдоған Туркияда Россия Федерацияси ва Украина раҳбарлари ўртасида музокаралар ташкил этишга интилаётганини бир неча бор таъкидлаган.
Эслатиб ўтамиз, Туркияда президентлик ва парламент сайловлари 14 майга белгиланган. Унда амалдаги президент Режеп Тоййип ўз номзодини илгари сурган.



