Сўнгги янгиликлар
Ёмғир керак: Табиат ва инсон ўртасидаги мувозанат издан чиқмоқда
Президент Мирзиёев Саудия Арабистони делегациясини қабул қилади ва “Янги Тошкент” аэропорти қурилишига старт беради
Каппадокия 17-19 октябрда “Salomon Cappadocia Ultra-Trail” югуриш пойгасига мезбонлик қилади
Ўзбекистон павильони Осака EXPO–2025 кўргазмасида олтин медалга сазовор бўлди
Ўртаҳисар “Дунёнинг энг гўзал 50 қишлоғи” рўйхатига киритилди
Қора денгиз: яшил гўзаллик ва шифобахш булоқлар маскани
Замонавий сулола: Хитойдаги «МИНГ» ҳукмронлиги тугатилди
Марғилонда аҳолига сотилган арзон уйлар: имтиёзми ёки тузоқ?
Чехияда «Туркистон» миллий маданий маркази ташкил этилди
Сўнгги йилларда Ўзбекистон-Чехия муносабатлари сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилди. Муносабатларнинг ижобий натижалари ўлароқ ташаббуслар қўллаб-қувватланмоқда.

Наманганлик У.Бозоров ташаббуси билан Чехиянинг Прага шаҳрида ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари учун маданий-маърифий ва спорт тадбирларини ўтказиш, тил ўргатиш, қийналган мигрантларга ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш мақсадида “Туркистон” миллий маданий маркази ташкил этилди.
Куни кеча бўлиб ўтган марказнинг очилиш маросимида Ўзбекистоннинг Германиядаги элчиси Сарвар Камилов, президент қарори асосида ташкил этилган “Ватандошлар” жамоат фондининг ижрочи директори Одилжон Саттаров ҳамда Чехиядаги ватандошлар иштирок этдилар.
Сарвар Камилов ўз сўзида Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, Чехияда ишлаётган мигрантларни муҳофазаси ва виза олиш тартиби тўғрисида тўхталиб ўтди. Шунингдек, элчи паспорти йўқолган 4 нафар мигрантларга янги хорижга чиқиш паспортларини топширди.
Маданий марказ ҳамда “Ватандошлар” жамоат фонди ўртасида “Туркистон” миллий маданий маркази билан ҳамкорлик қилиш юзасидан шартнома имзоланди. Учрашув давомида марказга элчихонанинг махсус эсдалик совғалари топширилди.
“Мавжуд имкониятлардан келиб чиқиб, Чехияда фаолият юритаётган юртошларимизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашни мақсад қилганмиз”, - дейди марказ раҳбари Бозоров.
Маълумот учун, бугунги кунда марказ фаолияти Telegram ижтимоий тармоғидаги “Kulturni centrum narodu uzbekistanu “Turkistan”” ва Facebook'даги “Turkistan – kulturni centrum narodu Uzbekistanu” саҳифаларида ёритиб борилмоқда.



