Сўнгги янгиликлар
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
Тошкент йўлларида тирбандликларга қарши янги тизим жорий қилинади
Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди
Си Цзинпин Россияга ташриф буюриши кутилмоқда
Хитой раҳбарининг рус диёрига ташрифи доирасида бир қатор икки томонлама ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.
Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзинпин Россия президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан 20—22 март кунлари давлат ташрифи билан Россияда бўлади. Бу ҳақда дея хабар қилди Кремль матбуот хизмати жума куни.
Маълум қилинишича, давлат раҳбарларининг музокараларида Россия ва Хитой ўртасидаги ҳар томонлама шериклик муносабатлари ва стратегик ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинади.
Шунингдек, Хитой раҳбарининг рус диёрига ташрифи доирасида бир қатор икки томонлама ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.
“Бир қатор муҳим икки томонлама ҳужжатлар имзоланади”, — дейилади Кремль матбуот хизмати хабарида.
Россия президенти ва Хитой раҳбари бўлажак музокараларда халқаро майдондаги ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилади.
“Халқаро майдонда Россия-Хитой ҳамкорлигини чуқурлаштириш контекстида фикр алмашиш режалаштирилган”, — деб қўшимча қилинган хабарда.