Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
Қорақалпоқ воқеалари: Мустақил комиссия суд раисидан 39 нафар айбланувчига инсонпарварлик тамойиллари асосида жазо тайинланишини сўради
Хабарингиз бор, жорий йилнинг 6 февраль куни Бухоро вилоят суди биносида 2022 йил 1-2 июль кунлари Нукус шаҳрида оммавий тартибсизликларни содир этганликда айбланаётган 39 нафар судланувчига оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни бошланган эди.
Бугун, 17 март куни Бухоро судида 39 нафар айбланувчига нисбатан суд ҳукми ўқиб эшиттирилади. “Комиссия аъзолари Ф.Эшматова бошчилигида Бухоро вилоятига ташриф буюришди.

Қорақалпоғистон Республикасида юз берган ҳолат ва воқеаларни ўрганиш бўйича комиссия аъзолари суд раисидан айбланувчиларга жазо тайинлашда инсонпарварлик тамойиллари асосида, уларнинг содир этган қилмишларидан чин кўнгилдан пушаймон эканлиги, ўзига тўғри хулоса чиқаргани, қарамоғида вояга етмаган фарзандлари борлиги, оилавий шароити ва ижтимоий ҳолатини эътиборга олиб адолат мезонларига мувофиқ жазо тайинланишини сўради.
"Мустақил комиссия сўнги йилларда суд тизимида амалга оширилаётган ижобий ўзгаришларга таянган ҳолда айбланувчиларга нисбатан адолатли ва одил қарор қабул қилинишига ишонади”, — дейилади хабарда.