Qidirish

Сўнгги янгиликлар
17:36 / 2025-12-05 20

Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди

15:21 / 2025-12-04 101

Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди

13:38 / 2025-12-02 190

Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди

23:03 / 2025-12-01 218

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади

20:19 / 2025-12-01 196

Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар

22:09 / 2025-11-30 321

Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?

14:30 / 2025-11-29 295

Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди

11:55 / 2025-11-29 270

ИИВ Қўриқлаш департаментига раҳбар тайинланди

10:24 / 2023-03-17 580 0 Сиёсат

Таъмирталаб йўллар, эски поликлиника — Президент ташрифидан сўнг Қизириқда нималар ўзгаради?

Сурхондарё вилоятига янги тайинланган Улуғбек Қосимов Президент топшириғини амалда бажариш мақсадида муаммоли ҳудудларга бормоқда. 

world-news

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқлар, илгари сурилган ташаббуслар, келгусидаги вазифалар ҳақида аҳолини хабардор қилиш мақсадида, бугун вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Қизириқ туманида бўлиб, нуронийлар, меҳнат фахрийлари ҳамда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари билан учрашди, дея хабар бермоқда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.

Маълум қилинишича, туманнинг “Гулобод” маҳалласида ўтказилган учрашувда Президентнинг ташрифида белгилаб берилган вазифалар мазмун-моҳияти аҳолига етказилиб, аҳолини қийнаб келаётган муаммолар тингланди.

Ташрифдаги топшириқлардан келиб чиқиб, Қизириқ тумани, хусусан “Гулобод” маҳалласи инфратузилмасини яхшилаш борасида келгусида амалга ошириладиган ишлар муҳокама қилинган. 

“Туман масъуллари ва соҳа мутасаддиларига маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш, йўлларни таъмирлаш, аҳолининг фаровон ҳаёт кечириши учун шароитлар яратиш бўйича топшириқ ва вазифалар белгилаб берилди.

Шундан сўнг маҳалладаги йўллар ҳолати ҳамда 46-сон оилавий поликлиникасининг “Гулобод” филиали биноси кўздан кечирилди. 

Йўллар таъмирталаблиги, тиббиёт муассасаси биноси эски, таъмирталаб ҳолатига масъуллар томонидан эътибор қаратилмаганлиги танқид қилинди. Мутасаддиларга йўлларни таъмирлаш дастурини, тиббиёт маскани биносини эса реконструкция қилиш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш топширилди”, — дейилади хабарда. 

Изоҳлар 0

Фикр билдириш