Сўнгги янгиликлар
15 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғиши кутилмоқда
Ўзбекистонда 860дан ортиқ аёл иштирокида зўравонликка қарши тадқиқот натижалари эълон қилинди
Тадбиркорларга субсидиялар ажратилишини мониторинг қилишнинг янги тартиби жорий этилди
Саида Мирзиёева Римда «Инсоний биродарлик–2026» мукофоти совриндорларини аниқлашда иштирок этди
Паралимпия спорт турлари янада ривожлантирилади
Ахборот технологиялари соҳасида давлат назорати тизими такомиллаштирилади
“Келажак” марказларида ўқиш учун ота-оналар бадали миқдорлари белгиланди
Шарқий Онадўлининг яширин хазиналари: қишки саёҳатлар учун бетакрор манзиллар
Миллий ташувчилар диққатига! «Юқори Ларс» назорат-ўтказиш пунктининг айрим йўлаклари ёпилди
Айни дамда назорат-ўтказиш пунктида юк машиналари учун ташкил этилган 11 та йўлакдан фақатгина 6 таси фаолият кўрсатмоқда.
2023 йил 13 мартдан Россия ва Грузия чегарасида ишлаб турган ягона “Юқори Ларс” (Верхний Ларс) назорат-ўтказиш пунктида инфратузилмаларни реконструкция қилиш ишлари бошланиши муносабати билан юк автотранспорт воситалари ҳаракатланувчи йўлакларнинг аксарияти ёпилди.
Айни дамда назорат-ўтказиш пунктида юк машиналари учун ташкил этилган 11 та йўлакдан фақатгина 6 таси фаолият кўрсатмоқда. Ушбу йўлаклар орқали юк ташувлари реверс режимида амалга оширилмоқда.
Шу муносабат билан миллий ташувчилар Ўзбекистондан Грузия, Озарбайжон ва Туркияга юк ташувларини амалга оширишни режалаштирганда юқоридаги жиҳатни эътиборга олишларини сўраб қоламиз.
Қўшимча маълумот: Ҳозирда Россия ва Озарбайжон ўртасида Яраг-Казмаляр, Тахиркенд-Казмаляр, Ново-Филя назорат-ўтказиш пунктлари фаолият кўрсатмоқда.