Сўнгги янгиликлар
Ёмғир керак: Табиат ва инсон ўртасидаги мувозанат издан чиқмоқда
Президент Мирзиёев Саудия Арабистони делегациясини қабул қилади ва “Янги Тошкент” аэропорти қурилишига старт беради
Каппадокия 17-19 октябрда “Salomon Cappadocia Ultra-Trail” югуриш пойгасига мезбонлик қилади
Ўзбекистон павильони Осака EXPO–2025 кўргазмасида олтин медалга сазовор бўлди
Ўртаҳисар “Дунёнинг энг гўзал 50 қишлоғи” рўйхатига киритилди
Қора денгиз: яшил гўзаллик ва шифобахш булоқлар маскани
Замонавий сулола: Хитойдаги «МИНГ» ҳукмронлиги тугатилди
Марғилонда аҳолига сотилган арзон уйлар: имтиёзми ёки тузоқ?
Улуғбек Қосимовга икки ўринбосар тайинланди
Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимовга икки нафар янги ўринбосар тайинланди.

Орипов Анвар Хомитович Сурхондарё вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, у 1985 йил Термиз шаҳрида туғилган. 2007 йилда Ўзбекистон миллий университетини тамомлаган, шунингдек, 2007-2010 йилларда Буюк Британиянинг Лондон шаҳри Пимлико Академияси инглиз тили курслари тингловчиси. Маълумоти бўйича мутахассислиги – иқтисодчи.
Анвар Орипов меҳнат фаолияти давомида Тошкент вилояти ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо бошқармаси етакчи мутахассиси, бош мутахассиси, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги бош мутахассиси, Сурхондарё вилояти Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо бошқармаси бошлиғи, “Ўзагроэкспорт” АЖ бошқарма бошлиғи, Вазирлар Маҳкамасида шўъба етакчи мутахассиси лавозимларида меҳнат қилган.
Мазкур лавозимга тайинлангунга қадар 2018 йилдан буён Сурхондарё вилояти ҳокимининг ўринбосари – вилоят инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритаётган эди.
Бундан ташқари, Исмоилов Фарҳоджон Воҳобович Сурхондарё вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланган. У 1970 йил Фарғона вилояти Қува туманида туғилган. 1997 йилда Фарғона политехника институтини, 2002 йилда Тошкент давлат юридик институти тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – муҳандис, ҳуқуқшунос.
Ф.Исмоилов меҳнат фаолияти давомида Фарғона шаҳар суди суд ижрочиси ва прокуратура органларида турли лавозимларда меҳнат қилган. Мазкур лавозимга тайинлангунга қадар 2023 йилдан буён Фарғона вилояти прокурорининг ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.



