Сўнгги янгиликлар
«Ўқитувчиларга имтиёзли автокредит орқали автомобилларни сотишга тайёрмиз» – «Ўзавтосаноат»
Айдар–Арнасой кўллар тизими – кимнинг тизгинида?
ССП раиси ўринбосари Нодира Шотурсунова Наманганда фаол ва ташаббускор аёл тадбиркорлар билан учрашди
Сторителлинг ва мутолаанинг инсон ривожидаги ўрни...
Парламентда Нукус воқеалари бўйича тузилган комиссия ахбороти тингланди
Навоийга Монголиядан 1000 бошга яқин Баят зотига мансуб қўйлар олиб келинди
Фаоллар айтаётган “иқтидор” эгаси оддий “Виртуал валютачи” бўлган...
Рустам Минниханов бошчилигидаги Татаристон делегацияси Навоий вилоятига ташриф буюрди
“Оққўрғон тажрибаси”: Фарғонада ўттиз йиллик муаммолар ҳал этилмоқда – Республика ишчи гуруҳи
Фарғона вилоятидаги аксарият маҳаллада тонглар қизғин бунёдкорлик ишлари билан бошланяпти: вилоят қишлоқ-маҳаллаларининг 374 тасида ички йўллар асфальтлаштирилиб, 229 тасида ичимлик суви ва оқова сув таъминоти бунёд этилаётган бўлса, 47 та ҳудуднинг электр таъминоти яхшиланяпти. Қишлоқ-маҳаллаларнинг аксарияти иқтисодий-ижтимоий аҳволи энг оғир ҳудудлардир.
Давлат раҳбари топшириғи асосида тузилган Республика ишчи гуруҳининг Фарғона вилоятидаги энг оғир-мураккаб ҳудудлардаги фаолияти билан дастурлар ижроси жадаллаштириляпти. Маҳаллаларда, хонадонларда кечаётган сайёр қабулларда янги-янги тизимли масалалар ечими топиляпти. Лўндасини айтганда, халқ билан мулоқотнинг “Оққўрғон тажрибаси” бугун Фарғонанинг барча туман-шаҳрида бирдек татбиқ этиляпти.
Авваллари бир туманга белгиланган дастур асосида ўртача 5-6 км ички йўлларни асфальтлаш учун маблағ ажратилган бўлса, бугун биргина Қува туманидаги 29 та маҳаллада бир пайтнинг ўзида 192 кмдан ортиқ йўлларни асфальтлаш ишлари кетяпти.
Бу – биргина Қувада жорий йилда 38 баравар кўп ички йўллар асфальт қилиняпти, дегани. Биргина “Акбаробод” маҳалласида 5 км йўл асфальтланишига гувоҳ бўлиб, аҳоли билан сўзлашар эканмиз, қуваликлар бир иборани тез-тез тилга олишди: “бу кунларни 30 йил кутдик...”.
Эътиборлиси, битта тизимли масала ҳал қилиниши – Президент виртуал қабулхонаси ва Халқ қабулхоналарига келиб тушган юзлаб-минглаб мурожаатларга ҳам ечим топилди деганидир.
Айтайлик, Қуванинг “Намуна” маҳалласидаги 3 км йўлга бетон қопланаётгани билан ҳудуддаги 2 мингдан зиёд аҳолини ўйлантирган энг асосий муаммо ҳал қилиняпти. Ёки Тошлоқнинг “Тоғлиқ” ва “Конизар” маҳаллаларидаги 14,2 км йўллар асфальтлаштирилиши билан қарийб 8 минг нафар аҳолининг узоғи яқин, йўли равон бўляпти.
Марғилонда ҳам бунёдкорлик ишлари авжида. Шаҳарнинг биргина “Янгибоғ” маҳалласида 1,5 км ичимлик суви ва 700 метр оқова сув тармоғи бунёд этилиши билан ҳудуддаги қарийб 6 минг 250 нафар аҳоли тўлиқ оби ҳаёт билан таъминланади.
Қўштепа туманида эса бу йил 16 та маҳаллада 33,6 км. янги электр тармоғи қуриляпти. Бу 16 та маҳалладаги хонадонлар ҳам, уларда яшаётган минглаб инсонлар қалби ҳам чароғон бўлади дегани. Ёки биргина “Дехқонобод” маҳалласидаги 1,4 км электр тармоғи тортилиши-ю 100 га яқин бетон таянчлар ва янги трансформатор ўрнатилиши билан 200 дан зиёд хонадоннинг электр таъминоти яхшиланади.
Давлат раҳбари топшириғи асосида тузилган Республика ишчи гуруҳининг Фарғона вилоятидаги фаолияти давом этяпти.