Сўнгги янгиликлар
«Ўқитувчиларга имтиёзли автокредит орқали автомобилларни сотишга тайёрмиз» – «Ўзавтосаноат»
Айдар–Арнасой кўллар тизими – кимнинг тизгинида?
ССП раиси ўринбосари Нодира Шотурсунова Наманганда фаол ва ташаббускор аёл тадбиркорлар билан учрашди
Сторителлинг ва мутолаанинг инсон ривожидаги ўрни...
Парламентда Нукус воқеалари бўйича тузилган комиссия ахбороти тингланди
Навоийга Монголиядан 1000 бошга яқин Баят зотига мансуб қўйлар олиб келинди
Фаоллар айтаётган “иқтидор” эгаси оддий “Виртуал валютачи” бўлган...
Рустам Минниханов бошчилигидаги Татаристон делегацияси Навоий вилоятига ташриф буюрди
Энергетика вазирлиги, Марказий банк ва вилоят ҳокимликлари — Коррупцияга қарши курашишда «қониқарсиз» ишлаган давлат идоралари рўйхати очиқланди
Рейтинг баҳолаш натижаларининг холислигини таъминлаш мақсадида фуқаролик жамияти институтлари вакилларидан иборат бўлган Рейтинг баҳолашни мустақил амалга оширувчи экспертлар гуруҳи шакллантирилган.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги 62 та давлат ташкилотининг коррупцияга қарши курашиш ишлари самарадорлигини баҳолади.
Баҳолаш натижаларига кўра, 62 та давлат ташкилотининг коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлиги 0 баллдан 100 баллгача рейтингда баҳоланиб, 12 та ташкилот фаолияти самарадорлиги “яхши” – (81-100 балл), 30 та ташкилот “қониқарли” – (55-80 балл) ва 20 та ташкилот “қониқарсиз” – (55 баллдан паст) тоифаларга ажратилди.
Таҳлил натижалари давлат ташкилотлари фаолиятидаги коррупцияга қарши курашиш йўналишида бир қатор камчиликлар мавжудлигини кўрсатди.
Раҳбарнинг коррупцияга қарши курашиш бўйича шахсий ташаббуси етарли эмаслиги, жавобгарлик механизмининг белгиланмаганлиги ҳамда самарали коррупсияга қарши курашиш тизимини жорий этиш бўйича эътибор қаратилмаганлиги ташкилотлар фаолияти қониқарсиз баҳоланишига сабаб бўлган.
Жумладан, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги (11 балл), Сув хўжалиги вазирлиги (13 балл), Андижон вилоят ҳокимлиги (18 балл) ва Энергетика вазирлигида (21 балл) коррупцияга қарши ички назорат тизими самарали жорий этилмаган.
Баҳолаш натижаларига кўра, “қониқарли” деб топилган давлат ташкилотлари фаолиятида коррупсияга қарши курашиш бўйича белгиланган чоралар амалга оширилган бўлса-да, айрим масалаларга эътиборсизлик билан қараш, шу жумладан, белгиланган тадбирлар ижросини назорат қилиш соҳасида камчиликлар мавжудлиги кузатилган.
Шу билан бирга, ушбу идораларда коррупцияга қарши белгиланган талабларнинг доимий равишда бажарилишини назорат қилиш бўйича самарали тизим яратилмаган.
12 та давлат ташкилотининг коррупсияга қарши курашиш фаолияти самарадорлиги “яхши” деб баҳоланди. Мазкур ташкилотлар томонидан коррупсияга қарши курашиш бўйича белгиланган чоралар тизимли равишда амалга оширилган.
Хусусан, коррупциявий хавф-хатарларни баҳолаш ва уларни минималлаштириш бўйича аниқ ва манзилли чоралар кўрилган ҳамда коррупцияга қарши курашишда ташкилот раҳбарлари шахсий намуна сифатида ўрнак бўлган.
Масалан, Божхона қўмитасида (87 балл) “Коррупсиявий хавфларни бошқариш” автоматлаштирилган ахборот тизими жорий этилган бўлиб, барча ходимларнинг фаолиятини сунъий интелект ёрдамида баҳолаш ҳамда хавфи юқори бўлган ходимнинг шахси ҳақида “ахборот портрети”ни онлайн шакллантириш тизими йўлга қўйилган.
Шунингдек, Солиқ қўмитасининг барча таркибий ҳудудларида ички назорат тузилмалари фаолияти йўлга қўйилган бўлса, яхши натижа қайд этган тижорат банкларида эса коррупциявий хавф-хатарларни аниқлаш ва камайтиришнинг самарали механизми жорий этилган ҳамда ходимлар ўртасида коррупсиянинг олдини олиш бўйича тарғибот тадбирлари тизимли йўлга қўйилган.
Рейтинг баҳолаш тизими коррупцияга қарши курашиш соҳасида белгиланган вазифаларни самарали мониторинг қилиш билан бирга, соҳада соғлом рақобат муҳитини кучайтириш ҳамда ташкилот раҳбарларининг масъулиятини яна-да ошириш имконини берди.
“Баҳолаш якунлари бўйича “яхши” деб баҳоланган давлат ташкилотларининг коррупцияга қарши курашиш борасидаги ижобий тажрибаси оммалаштирилади.
“Қониқарли” деб баҳоланган давлат ташкилотларига уларнинг корруцсияга қарши курашиш борасидаги фаолиятини яна-да яхшилаш бўйича тавсиялар киритилади.
“Қониқарсиз” деб баҳоланган давлат ташкилотларида коррупцияга қарши курашишда аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва уларнинг ушбу йўналишдаги фаолиятини яхшилашга қаратилган чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилади ва ижроси таъминлаш юзасидан тегишли раҳбарларнинг ҳисоботлари ҳар чоракда Ўзбекистон Республикасининг Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгаши йиғилишларида эшитиб борилади. Рейтинг баҳолаш натижалари Миллий кенгашга юборилди”, — дейилади хабарда.
Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 12-январдаги ПҚ-81-сон қарорига кўра, баҳолаш 29 та махсус индикаторлар асосида “E-Anticor.uz” электрон платформаси орқали амалга оширилади.