Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
«Ҳар бир оила ҳаётида ўзгариш қилса, камбағаллик ҳам, ишсизлик ҳам бўлмайди» — Президент
Президент Шавкат Мирзиёев Жарқўрғон туманидаги “Камола Камолбек Қуюн” фермер хўжалигида бўлди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, давлат раҳбари экинлар ривожини кўздан кечирди, ғалла ва ғўзанинг нави, ҳосилдорлиги билан қизиқди.

“Нима учун қишлоқ хўжалигида илм, инновация керак, деяпмиз? Аввало сифат ва ҳосилдорлик учун. Юқори даромад олишни хоҳлаган фермер илм билан меҳнат унумдорлигини оширишга ҳаракат қилиши керак”, — деди Шавкат Мирзиёев.

Маълумки, ғалладан бўшаган майдонларга такрорий экин экиш учун ишсиз аҳоли вакилларига ер берилмоқда. “Камола Камолбек Қуюн” фермер хўжалигида ҳам ижтимоий дафтарларга киритилган 34 нафар фуқарога 20-25 сотихдан ер ажратилган.

Улар кўкат, картошка, пиёз, сабзи ва бошқп экинлар экиб, яхши даромад олган. Жорий йилда ҳам қўшимча 18 нафар фуқарога деҳқон хўжаликлари ташкил этиш учун 30 сотихдан ер майдонлари ажратилиши кўзда тутилган. Президент шундай ер эгалари билан суҳбатлашди.

“Аҳолига ер берилиб, уруғ, ўғит масалаларида ҳам ёрдамлашилмоқда. Фақат меҳнат қилиш қоляпти. Агар ҳар бир оила ўзи ҳаракат қилиб, ҳаётида ўзгариш қилса, камбағаллик ҳам, ишсизлик ҳам бўлмайди”, - деди давлатимиз раҳбари.
Сурхондарё иқлимида 3 мартагача ҳосил олиш мумкинлиги, аҳолига кўмаклашиб, даромад манбаи яратиш зарурлиги таъкидланди.
Хўжаликнинг ер майдони 45 гектар. Жорий йилда ғалладан 70, пахтадан 40 центнердан ҳосил етиштириш мўлжалламоқда. 35 киши доимий ва мавсумий иш билан таъминланган.